“Манчестер Юнайтед” Брунога янги шартнома таклиф қилади — манба

“Манчестер Юнайтед” Бруносиз қолишни истамайди: янги шартнома таклиф қилинмоқда — манба
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячи Бруно Фернандеш билан янги шартнома имзолаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Тҳе Атҳлетис нашри маълум қилди.
31 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027-йилгача амал қилади ва уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд. Шунга қарамай, “Манчестер Юнайтед” Фернандешни узоқ муддатга жамоада сақлаб қолиш ниятида.
Клубнинг бу қарорига “Галатасарой”нинг португалиялик футболчига бўлган жиддий қизиқиши ҳам сабаб бўлган. Туркия клуби Фернандешга йилига тахминан 20 миллион евро маош таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ, “Манчестер Юнайтед” Брунони сотишни режалаштирмаяпти. Клуб уни жамоанинг асосий етакчиларидан бири ва келажакдаги сардори сифатида кўрмоқда. Фернандешнинг ўзи ҳам ҳозирча клубда қолишга қарши эмаслигини билдирган.
Маълумот учун, португалиялик футболчи 2020-йилдан буён “Манчестер Юнайтед” сафида тўп суриб келмоқда. У 2023-йилдан бери жамоа сардори ҳисобланади. Фернандеш 2025/26-йилги мавсумда “Манчестер Юнайтед” учун айниқса муҳим рол ўйнади. У Премьер Лигада 21 та голли узатмани амалга ошириб, турнир тарихида бир мавсумдаги ассистлар бўйича янги рекорд ўрнатди. Шунингдек, у АПЛда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урган.

