7,3 млн сöмлик öртаçа ойлик. Бу меҳнат бозоридаги реал ҳолатни кöрсата оладими?
Öзбекистонда öртаçа расмий ойлик сöнгги 4 йилда қарийб икки баробарга оşди. Аммо иş билан банд аҳолининг 60 фоизи иşлайдиган секторларда иş ҳақининг öсиşи республикадаги öртаçа кöрсаткиçдан орқада қоляпти. Şунингдек, 10 млн киşидан ортиқ инсон банд бöлган тармоқларда öртаçа маоş республикадаги öртаçа кöрсаткиçдан турли даражада кам.

7,3 млн сўмлик ўртача ойлик. Бу меҳнат бозоридаги ҳақиқий вазиятни кўрсата оладими?
Ўзбекистон иқтисодиёти йил сайин кенгайиб бормоқда. Буни статистик кўрсаткичлар ҳам тасдиқлайди. Масалан, 2026-йилнинг учинчи чораги якунларига кўра, мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн 274 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга ошди. Бу даромадлар солиқлар чегирилмаган ҳолда ҳисобланган бўлиб, ходимнинг қўлига тегадиган соф маошни англатмайди.
Сўнгги 4 йиллик даврга назар ташласак, Ўзбекистондаги ўртача ойликлар 94 фоиздан кўпроққа ошиб, 3 млн 734 минг сўмдан 7 млн 274 минг сўмга етди. Бироқ бу рақамлар меҳнат бозоридаги ҳолатни аниқ ва тўлиқ акс эттирмаслиги мумкин. Чунки 7,3 млнлик ўртача кўрсаткичга кичик фирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги маошлар киритилмайди. Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги умумий банд аҳоли сони 14 млн 934 минг кишини ташкил этади. Шундан 21 фоизи ёки 3 млн 132 минг киши қишлоқ хўжалиги секторида ишлайди. Ушбу тармоқда ўртача ойлик эса анча паст — 3 млн 671 минг сўм. Агар барча банд аҳолининг даромадлари ҳисобга олинса, мамлакатдаги ўртача маошлар сезиларли даражада камроқ бўлади.
Ойликларнинг медиан миқдори
Ўзбекистонда илк бор ойликларнинг медиан миқдори эълон қилинди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йилнинг январ–август ойлари учун экспериментал ҳисобланган медиана иш ҳақи 4 млн 166 минг сўм бўлган. Бу — ойлик оладиган ўзбекистонликларнинг ярми шу миқдордан кам, ярми эса шу миқдордан кўп иш ҳақи олишини англатади. Бошқача айтганда, ойлик олувчиларнинг барчасини маош ҳажмига қараб бир сафга териб қўйсак, энг ўртада турган одам ойига 4 млн 166 минг сўм ойлик олади.
Агар бу миқдордан 12 фоиз даромад солиғини чегириб ташласак, расмий ойлик олувчиларнинг 50 фоизида “қўлига тегадиган” маош 3 млн 666 минг сўм ёки тахминан 305 доллардан ошмаслиги маълум бўлади. Энг кам ойликлар Сирдарё вилоятида: медиана кўрсаткич 2 млн 998 минг сўм. Солиқни чегириб ташласак, ойликка ишловчи сирдарёликларнинг ярми 2,6 млн сўмгача иш ҳақи олгани маълум бўлади. Энг юқори маошлар эса Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида. Хусусан, пойтахтдаги медиана иш ҳақи 6 млн 791 минг сўм ёки солиқдан кейин 5 млн 976 минг сўм бўлган. Ўртача ойлик маошларга қарасак, медиана билан ўртада жуда катта фарқ борлигини кўрамиз.

