Иқтисодиёт

6500 та дорининг нархи пасайтирилди. Сифат-чи? Фармагентлик раҳбари билан интервю

Ўзбекистонда 6500 та дорининг нархи пасайтирилди, айримлари 40−60 фоизга арзонлашди. Фармагентлик директори Абдулла Азизовга кўра, нархларни тартибга солиш натижасида баъзи шифохоналарда беморларга ёзилаётган дорилар сони камайган. ъМақсадимиз сунъий оширилишга йўл қўймасликъ, — деди Азизов.

6500 та дори арзонлаштирилди. Сифат масаласи-чи? Фармагентлик раҳбари билан суҳбат

Ўзбекистонда ҳозиргача қарийб 6500 хил дори воситасининг нархи туширилди. Айрим препаратлар 40−60 фоизгача арзонлашди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Самарқандда ўтказилган “Болалар фаровонлигига сармоя” бутунжаҳон саммити доирасида ОАВ вакилларига берган интервюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда Газета мухбири.

У суҳбатда дори нархларини тартибга солиш натижалари, электрон рецепт тизимининг жорий этилиши, шифокорлар томонидан ортиқча дори ёзиш муаммоси ҳамда фармацевтика соҳасидаги коррупсия ҳақида сўз юритди.

— Президентимиз ўтган йили дори воситалари нархларини қайта кўриб чиқиш, сунъий оширилган нархларни тўғрилаш бўйича топшириқ берган эди. Бу чоралар босқичма-босқич амалга ошириляпти: 2025-йил 1-декабрда эълон қилинган нарх ўзгаришлари 2026-йил 1-мартдан кучга кирди. Шу асосда аввал 2000 турдаги дори воситасининг нархи пасайтирилди.

Кейинги ўрганишлар жараёнида қонунчиликка айрим ўзгартишлар киритдик. Асосий мақсад — дори воситалари нархларини қўшни ва бошқа давлатлардаги нархлар билан солиштириш орқали сунъий оширилишининг олдини олиш эди. 1-апрел куни қўшимча дори воситалари бўйича яна бир эълон берилди. Ундаги ўзгаришлар 1-июлдан кучга кирди ва яна 2000 турдаги препарат нархи пасайтирилди. Шу тариқа, нархи қайта кўриб чиқилган дорилар сони 4500 тага етди.

Сентабр ойидаги навбатдаги ўрганишларда айрим дориларда ҳануз сунъий оширилган нархлар борлиги маълум бўлди. Шу сабабли яна тахминан 2000 турдаги дори воситасининг нархи қайта кўриб чиқилди. Ҳозиргача жами 6500 турдаги дори воситасининг нархи пасайтирилди.

Ўзбекистонга қарийб 8000 турдаги дори воситаси олиб кирилади. Шулардан рецепт билан бериладиганларини ҳисобга олсак, тахминан 5000 тасининг нархи пасайтирилди. Қолган 1500 таси асосан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари ҳисобланади.

Асосий мақсадимиз дори нархини тушириш эмас, балки унинг сунъий оширилишининг олдини олиш ва нархларни тўғрилаш механизмларини йўлга қўйиш. Чунки барча дорилар нархини бирданига, масалан, 30 фоизга пасайтириш талаб қилинса, айрим дорилар бозордан йўқолиб кетиши мумкин. Бундай ҳолатлар бошқа давлатларда ҳам кузатилган.

— Биз учун энг муҳим вазифалардан бири — нархи пасайтирилган дориларнинг бозордан йўқолиб кетмаслигини таъминлаш. Халқимиз зарур препаратларни тополмай қолмаслиги керак. Шу боис бу жараённи доимий мониторинг қилиб бордик.

Январ-август ойларида 670 га яқин дори воситаси Ўзбекистонга олиб кирилмай қўйгани аниқланди. Бироқ уларнинг деярли барчасининг муқобиллари бор эди. Фақат 38 турдаги препаратнинг ўрнини босувчи бошқа дори воситаси мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Сентабр ойи охирида ўтказилган навбатдаги мониторинг эса аввал олиб кирилмай қолган 30 турдаги дорилар ўрнига бошқа дори воситалари кириб кела бошлаганини кўрсатди. Бу аҳоли учун зарур дориларнинг мавжудлигини таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим натижа.

Бу борада тадбиркорлар билан ҳам музокаралар олиб бордик, уларнинг муаммоларини ўргандик ва қайси йўналишларда ёрдам бериш мумкинлигини муҳокама қилдик. Нархларни тартибга солишда бозор иштирокчилари билан ҳамкорлик қилиш дорилар тақчиллигининг олдини олишга ёрдам бермоқда.

— Ўзбекистонда полипрагмазия, яъни беморга бир вақтнинг ўзида ҳаддан ташқари кўп дори воситаси буюриш муаммоси мавжуд. Бу кенг тарқалган. Баъзи рецептларда 10−15 тагача препарат ёзилганини кўрамиз. Европа давлатларида эса кўп ҳолларда беморга бир ёки иккита, зарурат бўлганда учта дори буюрилади.

Бу муаммонинг сабабларидан бири — айрим ҳолларда шифокорларга муайян брендларни тавсия қилгани учун молиявий манфаат таклиф этилиши. Дори нархи таркибидаги сунъий оширилган маржани бартараф этиш орқали бундай рағбатлантириш механизмларини ҳам қисқартириш мумкин. Биз ҳозир айрим шифохоналарда, жумладан, педиатрия йўналишида ёзилаётган дорилар сони камайганини кузатяпмиз. Бу ижобий натижа.

Бироқ яна бир муаммо пайдо бўлмоқда: нархлари тартибга солинмайдиган биологик фаол қўшимчалар ва рецепциз бериладиган препаратларни буюриш ҳолатлари кўпайганини кўряпмиз. Бу яхши тенденсия эмас.

Биологик фаол қўшимчалар дори воситаси билан бир хил эмас. Улар касалликни даволаш учун мўлжалланган препаратларнинг ўрнини боса олмайди. Шу сабабли шифокорлар уларни қайси ҳолатда ва нима мақсадда тавсия қилаётганини ҳам ўрганишимиз керак. Бу масалани фақат жазолаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Шифокорларни тўғри йўналтириш, ўқитиш ва аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш муҳим.

— Текширувлар барча ҳудудларда ўтказилмоқда. Асосий мақсад — контрабанда йўли билан олиб кирилган ёки контрафакт дори воситаларининг сотилишини аниқлаш, маркировка талабларига риоя этилишини назорат қилиш ва референт нархлар тўғри қўлланилаётганини текшириш.

Шунингдек, аҳоли дори воситаларининг нархи ва маркировкасини мустақил текшира олиши учун ФармУз мобил иловаси ишлаб чиқилди. Фойдаланувчилар илова орқали дори воситасининг маркировкасини ва референт нархини текшириши, муқобил препаратлар ҳақида маълумот олиши мумкин.

Агар дори референт нархдан қиммат сотилаётган бўлса, фуқаро бу ҳақда илова орқали ваколатли органларга маълумот юбориши мумкин. Шунингдек, муқобил дорилар орасидан арзонроғини танлаш имконияти ҳам мавжуд.

Электрон рецепт тизими тўлиқ ишга тушди, деб айта олмаймиз. Бу йўналишда ҳали кўп иш қилишимиз керак.

Биринчи навбатда, инфратузилмани такомиллаштириш зарур. Дорихоналарда электрон рецепт тизими жорий этилган бўлса-да, аҳоли ҳали унга тўлиқ кўникмади. Айрим хусусий шифохоналарда ҳам электрон рецепт ёзиш жараёни бутунлай йўлга қўйилмаган. Шу боис баъзи дорихоналарда электрон рецепциз ҳам дори сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бироқ мақсадимиз тизимни тўлиқ ишга тушириш.

Электрон рецепт, аввало, шифокорларнинг масъулиятини оширади. Чунки шифокор ўзи буюрган ҳар бир дори воситаси учун жавобгар бўлади. Шу билан бирга, бу тизим беморлар манфаатига хизмат қилишини аҳоли ҳам тўғри тушуниши керак. Электрон рецептда бир беморга бештагача дори воситасини ёзиш имконияти мавжуд. Биологик фаол қўшимчаларни рецептга киритиш имконияти эса назарда тутилмаган. Бу ортиқча дори буюришни чеклашга қаратилган чоралардан бири.

— Йўқ, асосий муаммо фақат электрон рецептнинг бор-йўқлигида эмас. Бу ерда коррупсия ва муайян дори брендларини тавсия қилиш эвазига шифокорларни молиявий рағбатлантириш амалиёти ҳам муҳим ўрин тутади.

Бундай механизмлар 2005−2006-йиллардан кенг тарқала бошлаган. Фармацевтика компанияларининг “агентлари” шифокорларга пул бериши ёки уларни молиявий қўллаб-қувватлаши орқали муайян препаратларни ёздириш амалиёти шаклланган. Ривожланган давлатларда бундай ноқонуний амалиётларга нисбатан қатъий чоралар кўрилади.

Электрон рецептнинг ўзи коррупсияни тўлиқ бартараф эта олмайди. Масалан, шифокор электрон тизим орқали бешта дори ёзиши, кейин эса беморга қоғозда яна қўшимча 10 та препарат тавсия қилиши мумкин. Демак, муаммонинг илдизига етиб бориш зарур.

Дори нархлари таркибидаги сунъий оширилган маржани бартараф этиш орқали шифокорларни муайян брендларни ёзишга ундашдан молиявий манфаат қолмаслигига эришиш мумкин. Нархларни тартибга солишдан кўзланган мақсадлардан бири ҳам шу.

Ҳозиргача қарийб 6500 турдаги дори воситасининг нархи пасайтирилди. Айрим препаратлар нархи ўртача 40 фоиздан 60 фоизгача тушди.

Шундан кейин фармацевтика бозоридаги ўзгаришларни ҳам кузатиб боряпмиз. Шифокорлар билан суҳбатларда агентлар сони сезиларли камайгани ҳақида маълумотлар олдик. Йирик фармацевтика компанияларининг айримлари агентларини ишдан бўшатган. Баъзилари эса биологик фаол қўшимчалар йўналишига ўтган.

Бу ҳолатни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Агар дори воситалари савдосидаги коррупсион рағбатлантириш механизмлари бартараф этилса, муайян брендларни кўпроқ ёзишга бўлган манфаат ҳам камаяди. Бу эса полипрагмазиянинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин.

Кўп дори қабул қилиш нафақат беморнинг саломатлиги, балки оилавий буджетига ҳам таъсир қилади. Масалан, икки миллион сўм пенсия оладиган киши сурункали касаллиги сабабли ҳар ойда уч миллион сўмлик дори сотиб олиши керак бўлса, бунинг имкони бўлмайди. Бундан ташқари, дориларни ортиқча қабул қилишнинг ножўя таъсирлари ҳам бор.

Яқинда бир танишим қайнонаси аввал дори-дармонга ойига икки миллион сўмдан ортиқ пул сарфлагани, ҳозир эса барча дорилари учун 400 минг сўм атрофида харажат қилаётганини айтди. Қолган пулни Ҳаж сафари учун жамғара бошлабди. Бундай мисоллар одамлар учун дори воситаларининг ҳамёнбоп бўлиши қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, яқинда Миланда фармацевтика соҳасидаги йирик халқаро кўргазма — СПҲИ бўлиб ўтди. Унда 3000 дан ортиқ компания иштирок этди. Ўзбекистон ҳам бу тадбирда илк бор қатнашди ва “Эхселленсе витҳ Пурпосе” номинациясида мукофотни қўлга киритди. Бу эътироф дори воситалари нархини тартибга солиш, уларнинг сунъий оширилишининг олдини олиш ва мониторинг жараёнларини рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан боғлиқ.

Бизнинг тажрибамиз бошқа давлатлар учун ҳам намуна бўлиши мумкин. Дори воситалари нархини тартибга солиш осон жараён эмас. Бунинг учун давлат идоралари, ишлаб чиқарувчилар, импортёрлар ва бошқа бозор иштирокчилари билан биргаликда ишлаш, аҳоли манфаатларини биринчи ўринга қўйиш талаб этилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.