Лайфстайл

“5 эгизаклигини билиб “шокка” тушдим” – 5 эгизак туғилган хонадондан репортаж

Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Бекжоновлар хонадонида 2 қиздан кейин 5 эгизак дунёга келди. Улардан 2 нафари ўғил, 3 нафари эса қиз. Эгизакларнинг отаси Ихтиёржон Бекжонов Андижон шаҳридаги бўёқ ишлаб чиқариш корхонасида инженер-метролог лавозимида ишлайди. У эгизакларни яхши парвариш қилиш учун астойдил ҳаракат қиляпти.

“5 эгизаклигини билиб “шокка” тушдим” – 5 эгизак туғилган хонадондан репортаж

Андижон шаҳрида яшовчи Бекжоновлар оиласида икки қиздан сўнг беш эгизак дунёга келди. Улардан икки нафари ўғил, уч нафари эса қиз. Эгизакларнинг отаси Ихтиёржон Бекжонов Андижон шаҳридаги бўёқ ишлаб чиқариш корхонасида инженер-метролог лавозимида ишлайди. У эгизакларни яхши парвариш қилиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

Қўни-қўшнилар кўчаларни безатиб, эгизакларнинг шифохонадан чиқишини катта тантаналар билан кутиб олишди. Чақалоқларнинг отаси эгиз фарзандларига таглик ва қўшимча озуқа ташиш билан банд. Биз хонадонга борган кун ҳам бахтиёр отани чақалоқлари учун кўплаб таглик ва махсус озуқа олиб келаётганида учратдик.

“5 эгизаклигини билиб йиғладим…”

“Икки қизнинг отаси эдим. Яратгандан ўғил фарзанд сўраб илтижо қилардим. Турмуш ўртоғимнинг ҳомиладорлигини билиб текширтирдик. Бошида шифокорлар 3 ёки 4 эгизак туғилади дейишган. Жуда ҳайрон бўлдик. Ўзимда йўқ хурсанд эдим. Бир томондан эгизак фарзандлар отасига айланишимга ишонгим келмасди.

Орадан икки ҳафта ўтиб яна бошқа бир шифокор қабулига бордик. У ерда ҳомила 5 эгизакдан иборат экани ҳақида аниқ айтишди. Кутилмаган ҳолатдан кўзимга ёш келди. Уйга келиб бу ҳақда онамга ҳам айтдим. Онам ҳам йиғлаб юборди...

Орада тез-тез УЗИларга бориб, болаларнинг ҳолатини кузатиб турдик. Шифокорларнинг айтганини қилиб, турмуш ўртоғимни асабийлаштирмасликка ҳаракат қилдик.

Туғилиш пайти ҳам ажойиб бўлди-да. Ҳали туғилишига эрта эди. Ўттиз тўрт ҳафтада туғилиши керак экан, ўттиз бир ҳафта беш кун деганда шифохонага боргандик. 6-июл куни соат 5:30 лар атрофида шифокор Соҳиба опа “Қуллуқ бўлсин!” дея ҳаяжонланиб қўнғироқ қилди. 2 ўғил, 3 қиз эгизакларим эсон-омон туғилганини эшитиб алланечук бўлиб кетдим. Ўтириб олиб роса йиғладим...

Бошида эгизакларимни бир-биридан ажрата олмадим. Энди ҳозир яхши ажратяпман. Катта ўғлим Муҳаммадзайд эсли, босиқ, ҳадеганда йиғлайвермайди. Қолганлари инжиқ, ажратиб оламан. Катта қизим Мусфира қовоғини кўп солади, учинчи қизим Сафинурим оппоқ, шундан таниб оламан. Муҳаммадзайдим билан Муҳаммадмиронимни ажратишга бироз қийналаман.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.