Андижонда икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахслар ушланди
Андижон вилоятида икки қизни алдов йўли билан Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда икки аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахслар ҳибсга олинди. Бу ҳақда Ёшлар телеканали хабар берди.
Ма'лум бўлишича, икки аёл 24 ва 32 ёшли қизларни алдов йўли билан ўзига жалб қилган. Улар қизларни Туркияда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлашни режалаштирган, бунинг эвазига йўл ҳақи ва бошқа моддий харажатларни қоплаб беришни ва'да қилган.
Гумонланувчилар жабрланувчиларни Тошкент халқаро аеропорти орқали Туркияга олиб чиқиб кетишга уринаётган вақтда, Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ҳудудида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

