Маҳаллий

399,3 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди

Рақобат қўмитаси мурожаатлари асосида миллионлаб истеъмолчилар манфаати ҳимоя қилинди. Энг катта натижа коммунал ва бошқа

399,3 миллиард сўм истеъмолчилар ҳисобига қайта ҳисобланди.

Рақобат қўмитасига 2023-йилдан 2026-йилнинг июл ойига қадар жами 137 785 та мурожаат келиб тушган. Бу мурожаатлар уй-жой коммунал ва транспорт хизматлари, алоқа, молия, ижтимоий хизматлар ҳамда реклама масалаларига оид бўлган.

Мурожаатлар сони йиллар бўйича қуйидагича тақсимланган:

* 2023-йилда: 20 691 та

* 2024-йилда: 30 070 та

* 2025-йилда: 53 670 та

* 2026-йилнинг дастлабки етти ойида: 33 354 та

Мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги соҳаларга тўғри келган:

* Уй-жой коммунал ва транспорт хизматлари: 68 326 та

* Савдо ва умумий овқатланиш: 39 397 та

* Алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар: 25 965 та

Қўмита маълумотларига кўра, мурожаатлар сонининг ортиши истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларининг самарали ишлашидан ва аҳолининг фаоллиги ошиб бораётганидан далолат беради.

Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини соддалаштириш мақсадида "Истеъмолчи мурожаати" электрон платформаси орқали мурожаат юбориш имконияти яратилган.

Ўтган уч ярим йилдан ортиқ даврда келиб тушган мурожаатларнинг 116 105 таси, яъни 86,7 фоизи ижобий ҳал этилган. Уларнинг 73 фоизи қаноатлантирилган, 25 фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 2 фоизи эса ваколатли органларга юборилган.

Шунингдек, коммунал, тиббиёт ва фармацевтика, савдо ва маиший хизмат, телекоммуникация, суғурта ҳамда молиявий хизматлар каби 20 дан ортиқ йўналишда ўрганишлар ўтказилган. Аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, қонунбузилишларга йўл қўйган айрим субьектларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида 11,7 миллиондан ортиқ истеъмолчидан ортиқча олинган 399,3 миллиард сўм маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.