30° гача ва ёғингарчиликсиз: Ўзбекистонда 28 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво
28 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кам ва ўзгарувчан булутли бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик бўлмайди, деб хабар беради Ўзгидромет. Тошкентда кечаси 11–13° илиқ, кундузи ҳаво 23–25° гача исийди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузи 21–26° бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида 22–27° бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида — 20–25°. Мамлакат жанубида иссиқроқ бўлади […]

30° гача ва ёғингарчиликсиз: Ўзбекистонда 28 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво
28 сентябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кам ва ўзгарувчан булутли об-ҳаво прогноз қилинмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Тошкентда кечаси ҳарорат 11–13° бўлади, кундузи ҳаво 23–25° гача исийди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида кундузи 21–26° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 22–27° кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида — 20–25°.
Мамлакат жанубида энг илиқ об-ҳаво кузатилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи ҳарорат 25–30° гача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кундузи 20–25° кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳарорат 13–18° ни ташкил этади.

