+30° гача ва айрим жойларда ёмғир: Ўзбекистонда 29 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво
29 сентябрь куни Ўзбекистонда ҳаво бироз ва ўзгарувчан булутли бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкентда кечаси ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 11–13°, кундузи 24–26° бўлади. Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор, баланд тоғларда эса — […]

+30° гача ва айрим жойларда ёмғир: 29 сентябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво
29 сентябрь куни Ўзбекистонда кам ва ўзгарувчан булутли об-ҳаво прогноз қилинмоқда. Ўзгидромет маълумотларига кўра, айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкентда кечаси ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, кундузи ёғингарчилик прогноз қилинмаган. Ҳарорат кечаси 11–13°, кундузи 24–26° бўлади.
Тошкент вилоятида жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчилик кутилади, баланд тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.
Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 22–30° гача исийди. Шамол шарқдан, 5–12 м/с тезликда эсади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси 5–10°, кундузи 15–20° бўлади.

