Маҳаллий

27 нафар ўзбекистонлик Швеция ва Полшадан репатриация қилинди

Швеция ва Полша миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус чартер рейси орқали Тошкентга олиб келинди. Уларнинг қайтарилиши уч мамлакат ваколатли идоралари ҳамкорлигида амалга оширилди.

27 нафар Ўзбекистон фуқароси Швеция ва Полшадан ватанга қайтарилди

9-сентабр куни Тошкент халқаро аеропортига Швеция ва Полшадан Ўзбекистон фуқароларини олиб келган чартер рейси қўнди.

Маълумотга кўра, ушбу рейсда мазкур Европа давлатларининг миграция қонунчилигини бузган 27 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш ишлари Ўзбекистон, Швеция ва Полшанинг ваколатли идоралари ҳамкорлигида ташкил этилган.

Тошкент халқаро аеропортида фуқароларни Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари кутиб олган. Қайтарилган фуқаролар ватанга қайтишларига кўмаклашилгани ва кўрсатилган ёрдам учун мамлакат раҳбарияти ҳамда ваколатли органларга миннатдорлик билдирган.

“Дунё” АА хабарига кўра, мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлар ва мезбон давлатлар қонунчилигига риоя қилган ҳолда хориждаги фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар доирасида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, хорижга чиқаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қабул қилувчи давлатлардаги миграция талаблари билан таништириш ҳамда қонунбузилишларнинг олдини олиш бўйича ишлар давом эттирилаётгани билдирилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.