Маҳаллий

2040 йилга бориб Ўзбекистонда йиллик туғилишлар сони 1 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб Ўзбекистонда туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг кишига ёки 40,3 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент вилояти (62 фоиз), Тошкент шаҳри (61 фоиз) ва Андижон вилоятида (48,6 фоиз) кузатилиши мумкин.

2040 йилга бориб Ўзбекистонда туғилишлар сони йилига 1 миллиондан ошиши мумкин

«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти туғилиш кўрсаткичлари бўйича узоқ муддатли прогнозларни тақдим этди. Тадқиқот натижаларига кўра, яқин йилларда Ўзбекистонда туғилишлар сони ўсишда давом этиши ва қуйидагича кўриниш олиши кутилмоқда:

2030 йилда — 892,7 минг;

2040 йилда — 1 016,1 минг;

2050 йилда — 1 234,1 минг.

Шу тариқа, 2050 йилга бориб туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг кишига ёки 40,3 фоизга кўпайиши кутилмоқда. Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари қуйидаги жойларда прогноз қилинмоқда:

Тошкент вилояти — 62 фоиз;

Тошкент шаҳри — 61 фоиз;

Андижон вилояти — 48,6 фоиз;

Самарқанд вилояти — 43,3 фоиз;

Наманган вилояти — 42,4 фоиз.

Умумий туғилиш коэффициенти бўйича ўрта муддатли истиқболда бироз пасайиш, шундан сўнг барқарор ўсиш бошланиши кутилмоқда. Республика бўйича ушбу кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промиллени, 2040 йилда 20,8 промиллени ва 2050 йилда 21,9 промиллени ташкил этиши мумкин.

2050 йилда туғилиш коэффициенти энг юқори бўлиши кутилаётган ҳудудлар:

Сурхондарё вилояти — 24,7 промилле;

Қашқадарё вилояти — 23,8 промилле;

Наманган вилояти — 23,1 промилле;

Самарқанд вилояти — 23,1 промилле;

Андижон вилояти — 22,9 промилле;

Тошкент шаҳри — 22,3 промилле.

«Яқин йилларда туғилишлар сонининг прогноз қилинаётган ўсиши таълим, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим, уй-жой, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни оширади. Шу нуқтаи назардан, демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва инсон капиталига инвестицияларни стратегик режалаштириш имконини беради», — дейилади илмий-тадқиқот институти хабарида.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.