2027-йилда уç мамлакат иқтисодиёти қисқариşи кутилмоқда
Халқаро валюта жамğармаси прогнозларига кöра, 2027-йилда Ироқ, Қатар ва Кувайт иқтисодий öсиş суръатлари бöйиçа дунёда етакçи бöлиşи кутилмоқда. Бироқ юқори кöрсаткиçлар, аввало, 2026-йилги кескин пасайиşдан кейинги тикланиş билан боğлиқ бöлиб, Ҳурмуз бöğозида кема қатновининг нормаллаşиşига таянади.

2027-йилда уч мамлакат иқтисодиёти қисқариши кутилмоқда
Висуал Сапиталист тузган рейтинг Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) 2026-йил октабрда эълон қилинган «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» ҳисоботига таянган. Унда давлатлар 2027-йилда реал ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) кутилаётган ўсиш суръатлари бўйича солиштирилган.
Рейтингда Ироқ 19 фоизлик ўсиш прогнози билан биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Қатар — 18,8 фоиз ва Кувайт — 17,1 фоиз билан қайд этилган.
Бу мамлакатлардаги юқори ўсиш суръатлари иқтисодий фаолликнинг кескин қисқаришидан кейин кутилмоқда. ХВЖ 2026-йилда Ироқ иқтисодиёти 16 фоизга, Қатарники 15,6 фоизга, Кувайтники эса 16,7 фоизга қисқаришини прогноз қилган. Шу сабабли кейинги йилдаги катта ўсиш рақамлари асосан йўқотилган ишлаб чиқариш ҳажмларининг тикланишини англатади.
Яқин Шарқда Эрон билан урушдан кейин кутилган тикланиш нефт ва бошқа энергетика ресурсларини қазиб олиш ҳамда экспорт қилиш ҳажмини ошириши мумкин. Бироқ бу ссенарий Ҳормуз бўғози орқали кема қатнови қанчалик тез тикланишига боғлиқ.
Ҳисоб-китобларда бўғоздаги қатнов 2027-йил март ойидан босқичма-босқич тиклана бошлаши, октабрга бориб эса ташиш шароитлари асосан урушдан олдинги ҳолатга қайтиши назарда тутилган.
Яқин Шарқдан ташқарида энг юқори кўрсаткичлардан бири Гаянада кутилмоқда. Мамлакат 16,8 фоизлик ўсиш прогнози билан рейтингда тўртинчи ўринда турибди. Унинг иқтисодиёти денгизда нефт қазиб олиш ҳажмининг кенгайиши ҳисобига тез ўсишда давом этмоқда.
Вьетнам ва Ҳиндистон ҳам энг тез ўсувчи иқтисодиётлар қаторига кирган. Вьетнамда ЯИМ 7,5 фоизга, Ҳиндистонда эса 7 фоизга ошиши прогноз қилинмоқда. Вьетнамда ўсишни саноат маҳсулотлари экспорти, Ҳиндистонда эса ички истеъмол қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Рейтингга киритилган мамлакатлар орасида иқтисодиёти қисқариши прогноз қилинган уч давлат бор. Боливияда ЯИМ 1,5 фоизга, Экваториал Гвинеяда 1 фоизга, Ҳаитида эса 0,5 фоизга камайиши кутилмоқда.
Бир қатор йирик ривожланган мамлакатларда ҳам ўсиш суст бўлиши прогноз қилинган. Италия, Франсия ва Японияда иқтисодий ўсиш 1 фоизга ҳам етмаслиги мумкин. Германия учун 1,1 фоиз, Буюк Британия учун эса 1,2 фоизлик ўсиш кутилмоқда.
Европада энергия ресурсларининг қимматлиги истеъмол ва саноат фаоллигини чекламоқда. Хитой экспортчилари билан рақобатнинг кучайиши ҳам Европа Иттифоқи иқтисодий ўсишини 2028-йилгача секинлаштирувчи омил бўлиб қолиши кутилмоқда. Европалик ишлаб чиқарувчилар ички бозорда ҳам, хорижда ҳам кучли рақобатга дуч келмоқда.

