Иқтисодиёт

Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти бўйича янги прогнозини эълон қилди

Инфлясия, савдо урушлари ва СИ: Глобал иқтисодиётни нималар кутмоқда?

Халқаро валюта жамғармаси жаҳон иқтисодиёти бўйича янги прогнозини тақдим этди

Халқаро валюта жамғармаси (ХВФ) жаҳон иқтисодиёти юзасидан ўз прогнозини эълон қилди.

ХВФ баҳосига кўра, глобал иқтисодий ўсиш 2026-йилда 3,1 фоизни, 2027-йилда эса 3,4 фоизни ташкил этади. Шунга қарамай, дунё иқтисодий тизими тобора заифлашиб бормоқда ва мамлакатлар ўртасидаги ривожланиш мувозанати бузилмоқда. Энергия ресурслари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши фонида инфлясия 4,7 фоизга етиши кутилмоқда. Энг катта зарарни эса асосий технологик занжирлардан узилиб қолган ва энергия ресурсларини ташқаридан харид қилувчи чекка давлатлар кўради.

Алоҳида давлатлар кесимида қаралганда, 2026-йилда АҚШ иқтисодиёти 2,3 фоизга, Германия 1,3 фоизга, Франсия 0,4 фоизга, Италия 0,8 фоизга, Испания 2,5 фоизга, Буюк Британия 1,3 фоизга, Япония 0,7 фоизга ва Канада 1,1 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Ривожланаётган давлатлар орасида иқтисодий ўсиш бўйича Ҳиндистон 7,0 фоизлик кўрсаткич билан етакчиликни сақлаб қолмоқда. Шу даврда Хитой иқтисодиёти 4,5 фоизга, Нигерия 4,2 фоизга, Бразилия 2,2 фоизга, Мексика 1,5 фоизга, Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) 1,0 фоизга, Россия эса 0,9 фоизга ўсади. Энг катта пасайиш Саудия Арабистонида кутилмоқда — ҳарбий можаролар сабаб мамлакат ЯИМ динамикаси минус 3,3 фоизгача тушиши тахмин қилинган.

Энг муҳим жиҳат шуки, глобал тизимнинг бардошлилик захираси тугаб бормоқда, хавф-хатарлар эса хавотирли даражага етган. Навбатдаги исталган омил — янги урушлар тўлқини, сунъий интеллект (СИ) атрофидаги тебранишлар, савдо урушлари ёки давлатларнинг қарз ботқоғига ботиши — жаҳон иқтисодиётини бир зумда издан чиқариши мумкин. Ижобий жиҳатлар ҳам бор: агар сунъий интеллект кутилганидек юқори маҳсулдорликни бера бошласа ёки сиёсатчилар келишиб, санксия ва божлар босимини камайтирсалар, иқтисодий ўсиш суръатлари ошиши мумкин. Бироқ юқори хавф сақланиб қолмоқда, беқарорлик ҳудуди эса тобора кенгаймоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.