2026–2027 ўқув йили учун мандат чиқди
2026-2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари - мандат эълон қилинди. Абитуриентлар натижаларни уч хил усул орқали текшириши мумкин.

2026–2027 ўқув йили учун қабул натижалари эълон қилинди.
Талабгорлар танлов натижаларини my.uzbmb.уз веб-сайти орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР (Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) маълумотларини киритиш орқали текширишлари мумкин.
Шунингдек, mandat.uzbmb.уз сайтида абитуриентнинг ИД рақамини киритиш орқали ҳам якуний танлов натижасини билиш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари, тест натижалари қайдномалари олий таълим муассасаларига ҳам юборилади.
Шу йўл билан, абитуриентлар талабаликка тавсия этилганликлари ёки этилмаганликлари ҳақидаги якуний натижани онлайн тарзда билиб олишлари мумкин.

