2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун давлат бюджетининг ижроси. Дефицит 14 трлн сўмгача қисқарди
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, консолидациялашган бюджет даромадлари 287,2 трлн сўмни, харажатлари эса 301,2 трлн сўмни ташкил этди. Бюджет тақчиллиги 13,9 трлн сўм даражасида ёки ЯИМга нисбатан 0,7 фоиз миқдорида шаклланди. Таққослаш учун: 2025 йилнинг шу даврида тақчиллик 32,6 трлн сўмни ташкил этган эди.

Давлат бюджетининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси. Дефицит 14 трлн сўмгача камайди
2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон консолидациялашган бюджетининг дефицити ЯИМга нисбатан 0,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда 15 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида иқтисодий ўсиш 8,5 фоизга етган.
Бунда бозор хизматлари 16,9 фоизга, қурилиш — 13,3 фоизга, саноат — 8 фоизга, қишлоқ хўжалиги — 4,7 фоизга ошган.
Январь-июнь ойларида давлат бюджети даромадлари 207 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 43,7 фоизга ёки 63 трлн сўмга кўпдир. Ушбу сумманинг 149 трлн сўми Солиқ қўмитаси тушумларига, 41 трлн сўми эса божхона тушумларига тўғри келади.
Биринчи ярим йилликда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 18,5 фоизга, ҚҚС бўйича — 21 фоизга, акциз солиғи бўйича — 12 фоизга, мол-мулк ва ер солиқлари бўйича — 25,5 фоизга ошди. Энг сезиларли ўсиш фойда солиғи тушумларида кузатилди — 2,3 баравар. Бу олтин нархининг прогноз қилинганидан юқори бўлгани, шунингдек, таннархнинг пасайиши ҳисобига корхоналарнинг молиявий натижалари яхшилангани билан боғлиқ.
2026 йилнинг дастлабки 6 ойида давлат бюджети харажатлари қарийб 206 трлн сўмни ташкил этди, бу бир йил олдингига нисбатан 32 трлн сўмга кўпдир.
Хусусан, таълим соҳасига 49,5 трлн сўм йўналтирилди. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 5,4 трлн сўмга кўпдир. Шунингдек, соғлиқни сақлашга 23 трлн (+2,8 трлн), спортга эса 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Ҳисобот даврида қишлоқ ва сув хўжалигига 8 трлн сўмдан ортиқ, нафақалар, моддий ёрдам ва компенсацияларга эса қарийб 7,3 трлн сўм ажратилди.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, консолидациялашган бюджет даромадлари 287,2 трлн сўмни, харажатлари эса 301,2 трлн сўмни ташкил этди. Бюджет дефицити 13,9 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 0,7 фоиз даражасида шаклланди. Таққослаш учун: 2025 йилнинг шу даврида дефицит 32,6 трлн сўмни ва 1,8 фоизни ташкил этган эди.

