Иқтисодиёт

2025-йилда йўловчилардан 353 млрд сўм даромад тушди — Тошкент метрополитени

Ўтган йили Тошкент метрополитени йўловчилардан 353 млрд сўм даромад олган. Бироқ тизим харажатларини қоплашда ҳамон давлат субсидиясига таянилмоқда. Асосий харажатлар ходимлар иш ҳақи ва электр энергиясига тўғри келади. ъБир йўловчини ташиш таннархи 5300 сўм атрофидаъ, — деди метрополитен масъули.

2025-йилда йўловчилардан 353 млрд сўм тушум олинди — Тошкент метрополитени

2025-йилда Тошкент метрополитени йўловчилардан 353 млрд сўм даромад олган. Аммо тизимнинг йиллик харажатлари 950 млрд сўмдан ошгани боис, етишмаётган маблағ давлат буджети ҳисобидан қопланган.

Бошқарув раисининг ўринбосари Йўлдош Юсуповнинг айтишича, метрополитен давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган ижтимоий аҳамиятга эга тизим ҳисобланади. Йўловчилардан тушадиган маблағ унинг барча харажатларини ёпишга етмайди.

“Метрополитен алоҳида тоифаланган обьект ҳисобланади. Бугунги кунда у зарар билан, яъни субсидия маблағлари ҳисобига ишлайди. Йўловчиларни ташишдан тушадиган даромадлар умумий харажатларнинг тахминан учдан бир қисмини қоплайди. Қолган маблағлар давлат буджети томонидан субсидия тариқасида ажратилади”, — дейди у.

Юсуповнинг маълум қилишича, метрополитенда қарийб 6 минг ходим фаолият юритади. Уларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун ойига 60 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланади. Электр энергияси харажатлари эса ойига қарийб 10 млрд сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, ҳаракат таркиби, йўллар, туннеллар ва бошқа иншоотларни сақлаш ҳамда таъмирлаш харажатлари ҳам мавжуд.

“Метрополитеннинг асосий харажатлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда электр энергиясига тўғри келади. Қолган маблағлар йўлларимизни таъмирлаш, вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва метрополитенни сақлаш билан боғлиқ бошқа ишларга йўналтирилади”, — дейди Юсупов.

Унинг қайд этишича, 2026-йил учун давлат буджетидан дастлаб 572 млрд сўм субсидия ажратиш режалаштирилган. Бироқ йўловчилар сонининг ортиши ва метрополитен инфратузилмасининг эскириши билан боғлиқ харажатлар кўпайгани сабабли субсидия эҳтиёжи 700 млрд сўмга яқинлашган.

Матбуот анжуманида бир йўловчини ташиш таннархи тахминан 5300 сўм экани ҳам айтилди. Ҳозирда йўловчи бир сафар учун 2500 сўм тўлайди, қолган қисми давлат субсидияси ҳисобидан қопланади.

Юсупов жамоат транспортида, хусусан метрода йўл ҳақининг 1700 сўмдан 2500 сўмга оширилишини ҳам изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, тарифларни қайта кўриб чиқишда коммунал хизматлар нархи, бошқа харажатларнинг ўсиши ва метрополитен ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилаш зарурати инобатга олинган.

Метрополитен раҳбарияти келгусида давлат буджетидан ажратиладиган маблағларга эҳтиёжни камайтириш учун қўшимча даромад манбаларини ривожлантиришни мақсад қилган. Бунда реклама, телекоммуникация ва бошқа хизматларни кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.

“Метрополитен имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча даромадларни оширишни кўзлаяпмиз. Реклама, телекоммуникация ва бошқа хизматларни кенгайтириш орқали келгусида харажатларимизнинг кўпроқ қисмини ўз даромадларимиз ҳисобидан қоплаш режалаштирилган”, — дейди Юсупов.

Улуғбек Салиҳовнинг айтишича, метрополитен 2025-йилда реклама орқали қарийб 30 млрд сўм даромад олган. 2026-йилда бу кўрсаткични 40 млрд сўмга етказиш кўзда тутилмоқда.

“Қўшимча даромадларни ошириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. 2026-йилда реклама йўналишидаги даромадларни 40 млрд сўмгача етказишни режалаштирганмиз”, — дейди Салиҳов.

Унга кўра, метрополитенда қўшимча даромад манбаларидан яна бири савдо автоматлари — вендинг қурилмалари ҳисобланади. 2025-йилга қадар тизимда олтита шундай қурилма мавжуд эди. 2026-йил май ойига келиб уларнинг сони 67 тага етказилган. Йил охиригача қурилмалар сонини 100 тага етказиш режалаштирилган.

“Вендинг қурилмаларини ўрнатиш ишлари давом эттириляпти. Бундан ташқари, нақд пулдан воз кечганимиз сабабли аввалги кассетали савдо шохобчалари ўрнига замонавий савдо нуқталарини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Тадбиркорлардан яхши таклифлар тушса, уларни инобатга оламиз. Бу ҳам метрополитен учун қўшимча даромад манбаи бўлади”, — дейди Салиҳов.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.