20 йиллик şирин хотиралар: Чососреам Магис Ситйъда унутилмас юбилей байрамини ниşонлади
Болаликнинг севимли таъми, оилавий анъаналар ва авлодларни бирлаşтирган şирин лаҳзалар. 25-октабр куни Тоşкентдаги Магис Ситй боğи Чососреам брендининг 20 йиллик юбилейи муносабати билан қувонç, мусиқа ва унутилмас таассуротларга бой катта оилавий байрамга мезбонлик қилди.

20 йиллик ширин хотиралар: Чососреам Магис Ситйъда унутилмас юбилей байрамини нишонлади
Йигирма йил — бу шунчаки вақт ўлчови эмас. Бу минглаб оилаларнинг хотиралари, болаликнинг беғубор онлари, бир дастурхон атрофида ўтган самимий суҳбатлар ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган ширин анъаналар тарихидир.
2006-йилда ўз фаолиятини бошлаган Чососреам бугун кўплаб ўзбекистонликлар учун таниш ва қадрли брендга айланган. Бир пайтлар унинг таъмидан болалигида баҳраманд бўлганлар бугун ўз фарзандлари билан ана шу ширин лаҳзаларни баҳам кўрмоқда.
Айнан шу ғоя — авлодлар ўртасидаги меҳр, яқинлик ва ширин хотиралар — бренднинг 20 йиллик юбилей байрамида ҳам ўз ифодасини топди.
**Магис Ситй бир кунга сеҳрли шоколад оламига айланди**
Юбилей муносабати билан Магис Ситй ҳудудида ўзига хос эртакона муҳит яратилди. Ранг-баранг декорациялар, ширинликлар шаклидаги безаклар, тематик майдончалар ва Оомпа-Лоомпа қаҳрамонлари меҳмонларни гўё «Чарли ва шоколад фабрикаси» оламига олиб кирди.
Байрамда 2400 дан ортиқ меҳмон иштирок этди. Катталар ва болалар учун тайёрланган интерактив ўйинлар, қизиқарли танловлар, кўнгилочар дастурлар ҳамда ширин совғалар тадбирга янада файз бағишлади.
Айниқса, болаларнинг қувончи, оилаларнинг биргаликда ўтказган вақтлари ва меҳмонларнинг самимий табассумлари байрамнинг энг қадрли лаҳзаларига айланди.
Чососреам бу юбилей орқали фақат ўз тарихини нишонлаш билан чекланмади. Бренд ўзига йиллар давомида ишонч билдириб келаётган истеъмолчилар билан қувончни баҳам кўришни мақсад қилди.

