2 йилдан ортиқ қидирувда бўлган «Эқуинох» топилди
Тошкентда 383,5 миллион сўм қарздорликни ундириш мақсадида қидирувга берилган «Эқуинох» автомашинаси аниқланди.

2 йилдан ортиқ вақт давомида қидирувда бўлган «Эқуинох» топилди
Тошкентда 383,5 миллион сўм қарздорликни ундириш мақсадида қидирувга берилган «Эқуинох» автомашинаси аниқланди.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди қарорига кўра, фуқаро Б.U.dan корхона фойдасига 383 миллион 529 минг сўм ундириш ҳамда қарздорликни унга тегишли автомобил ҳисобидан қоплаш белгиланган.
2024-йил июл ойидан бери қидирувда бўлган машина МИБ ходимлари томонидан топилиб, хатланди ва электрон онлайн-ауксионга чиқарилди.
Савдодан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

