Маҳаллий

Қидирувдаги автомашина устахонадан топилди

Транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қидирувдаги автомобил устахонадан аниқланди

Бухоро вилоятининг Вобкент туманида кредит эвазига харид қилинган ва қарздорлик туфайли қидирувга берилган «Собалт» автомашинаси таъмирлаш устахонасидан топилди.

Маълум қилинишича, фуқаро автомашинани рафиқаси номига кредит асосида расмийлаштирган, бироқ тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Шундан кейин банк кредит қарзини ундириш мақсадида судга мурожаат қилган.

Суд ҳужжатига кўра, қарздордан «Капиталбанк» АТБ фойдасига 169 млн 730 минг 965 сўм кредит қарзини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулки ҳисобланган, 2025-йилда ишлаб чиқарилган қора рангли «Собалт» автомашинасига қаратиш белгиланган.

Қарздорлик бартараф этилмагани сабабли унинг мол-мулкларига тақиқ қўйилиб, автомашина қидирувга берилган.

Қидирув ишлари давомида машина автомобил таъмирлаш устахонасидан топилган. Маълум бўлишича, автомашинанинг айрим эҳтиёт қисмлари сотиб юборилган.

Транспорт воситаси белгиланган тартибда хатланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, банк гаров мулкига етказилган зарарни ундириш масаласида судга алоҳида даъво киритиши мумкин.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.