11 ёшли ўғлини 40 миллион сўмга сотишга уринган аёл 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Термиз шаҳридаги суд 11 ёшли ўғлини 40 миллион сўмга сотишга уринган аёлни 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Суд мажлисида она қарзлар, уйсизлик ва ажралиш туфайли бу ишни қилганини ва бу унинг фарзанди учун энг яхши вариант бўлишини ўйлаганини айтди. Унинг яна иккита фарзанди бор.

11 ёшли о'г'лини 40 миллион со'мга сотишга уринган аёл 3,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Миллий ТВ телеканалининг "Миллиар" дастурига ко'ра, Сурхондарё вилоятида 11 ёшли о'г'лини 40 миллион со'мга сотишга уринган аёл иши бо'йича ҳукм чиқарилди.
Жиноят иши Термиз шаҳар Жиноят ишлари судида очиқ суд мажлисида ко'риб чиқилди.
33 ёшли она апрел ойида 20 миллион со'м олаётганида ҳибсга олинган. Судда аёл о'зининг ог'ир молиявий аҳволини, жумладан, қарздорлик, уйсиз қолиш ва ажралиш каби ҳолатларни айтиб, айбини то'лиқ тан олди.
Унинг айтишича, бу унинг фарзандига яхшироқ ҳаёт кечиришга имкон беради, чунки о'зи унга муносиб яшаш шароитларини ярата олмаган.
Судланувчи пушаймон эканлигини билдириб, суддан яна иккита вояга етмаган фарзанди борлигини ҳисобга олиб, "адолатли" ҳукм чиқаришни со'ради.
Суд аёлни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси, 3-бўлими, “б” банди (жиноятчига 18 ёшга тўлмаганлиги маълум бўлган шахсга нисбатан содир этилган одам савдоси) бўйича айбдор деб топди. 57-модда (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилган ҳолда, у уч йилу олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.
Аввалроқ, Фарғонада чақалоқни сотишга уринишда айбланган эр-хотин беш йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

