Дунё

Öзбекистон ва Қирğизистон энергетика вазирлари Қамбарота ГЕС-1 лойиҳасини амалга оşириş бöйиçа фикр алмаşди

Аввалроқ Қирğизистон президенти Садир Жапаров Қамбарота-1 ГЕСи қурилиşи 2027 ёки 2028-йилда боşланиşи мумкинлигини айтганди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика вазирлари Қамбарота ГЕС-1 лойиҳасини амалга ошириш бўйича фикр алмашди

Ўзбекистон энергетика вазири Шерзод Хўжаев ва Қирғизистон энергетика вазири Алтинбек Рисбеков ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш ва транзит қилиш, Марказий Осиё ягона энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида ҳамкорликдаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, минтақавий энергетика инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган қўшма лойиҳалар, жумладан, “Қамбарота ГЕС-1” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар энергетика соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Аввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қамбарота-1 ГЕСи қурилиши 2027 ёки 2028-йилда бошланиши мумкинлигини айтганди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.