Öзбекистон ва Грузиянинг Блансо компанияси қоğоз маҳсулотлари иşлаб çиқариş бöйиçа ҳамкорлик қилади
Öзбекистон ва Грузиянинг Блансо компанияси селлюлоза асосида қоğоз-гигиена маҳсулотлари иşлаб çиқариş, инвестиция лойиҳалари ва саноат кооперациясини ривожлантириşга келиşди.

Ўзбекистон ва Грузиянинг Блансо компанияси қоғоз маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Грузиянинг Блансо компанияси қоғоз-гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.
Тегишли келишув 30 октябр куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаевнинг Блансо бош директори Теймураз Далакишвили билан учрашуви якунлари бўйича имзоланди.
Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири Ўзбекистонда селлюлоза асосида қоғоз-гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлди.
Блансо компанияси 2007 йилдан буён Грузия бозорида фаолият юритади ва қоғоз-гигиена маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Компания маҳсулотлари ассортименти 100 дан ортиқ турдаги товарларни, жумладан, ҳожатхона қоғози, қоғоз сочиқлар ва салфеткаларни ўз ичига олади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Блансо ўртасида имзоланган келишув узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтиришни назарда тутади.
Томонлар эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни ҳам келишиб олди.

