Технология

Öзбекистон рақамли реклама бозори хаосдан тизимга öтмоқда: Соҳадаги муаммолар қандай ҳал қилинади?

Ўзбекистон рақамли реклама бозори хаосдан тизимга ўтмоқда: соҳадаги муаммолар қандай ҳал қилинади?

Бугунги кунда Ўзбекистонда инфлюенсер-маркетинг, яъни ижтимоий тармоқлардаги блогерлар ва каналлар орқали реклама бериш бозори мисли кўрилмаган даражада жадал ривожланмоқда. Норасмий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу рақамли бозор ҳажми 100 миллион доллардан ошиб кетган. Аммо соҳанинг нисбатан ёшлиги сабабли, унинг катта қисми ҳануз эскича, “қўлбола” усулларда бошқарилаётгани сир эмас. Шу ўринда бозорга шаффофлик ва тизимлилик олиб кириш мақсадида маҳаллий стартаплар ўз технологик ечимларини таклиф қила бошлади. Хўш, рақамли реклама бозоридаги асосий муаммолар нималардан иборат ва замонавий технологиялар уларни қандай ҳал қилмоқда?

Бозор ҳажми катта, аммо тизим ва тартиб йўқ

Маркетинг соҳаси мутахассислари, СММ-менежерлар ва бевосита бизнес эгалари учун Телеграм ёки Инстаграм орқали реклама бериш жараёни кўпинча ҳақиқий бош оғриғига айланади. Одатда, реклама кампаниясини ишга тушириш учун ўнлаб, баъзан юзлаб каналлар маъмурлари билан алоҳида мулоқот қилиш, савдолашиш, тўловларни хусусий карталарга ўтказиш ва ниҳоят, пост ўз вақтида чиққанини қўлда назорат қилиш талаб этилади.

Лойиҳа ҳаммасосчиларидан бири Аброр Исмоилов вазиятни шундай тушунтиради:

“Реклама бозоридаги энг катта муаммолардан бири - шаффофликнинг етишмаслиги. Адолатли нарх, очиқ статистика ва маблағ хавфсизлиги бўйича ишонч бўлиши керак. 10 та реклама жойлаштириш - 10 та админ билан алоҳида чат дегани. Буни 100 тага кўпайтирсангиз, 30 ёшда соч оқариши мумкин”

Ҳақиқатан ҳам, бозорнинг ёзишмалар ва электрон жадваллар (Эхсел) устига қурилган эскича модели қатор хатарларни келтириб чиқаради. Биринчидан, тўлов қилингач пост чиқарилмаслиги ёки муддатларнинг бузилиши каби ҳолатлар тез-тез учраб туради. Иккинчидан, статистика кўпинча ишончсиз бўлиб, буюртмачи фақат очиқ кўриниб турган рақамларга ишонишга мажбур бўлади. Учинчидан, бюрократия ва расмий ёпувчи ҳисоботларнинг йўқлиги йирик корпоратив брендлар учун бюджет маблағларини тўғри сарфлашда жиддий тўсиқ ҳисобланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.