Öзбекистон 2030-йилга келиб уран иşлаб çиқариşни икки баравар оşириşни режалаşтирмоқда
Президент Şавкат Мирзиёев “Навоиюран” корхонаси ва “Öзбекистон технологик металлар комбинати” аксиядорлик жамиятининг 2026-йилдаги устувор вазифалари ҳамда келгуси режалари юзасидан тақдимот билан таниşди.

Öзбекистон 2030-йилгача уран ишлаб чиқаришни икки баравар оширишни режалаштирмоқда
Президент Şавкат Мирзиёев “Навоиюран” корхонаси ҳамда “Öзбекистон технологик металлар комбинати” аксиядорлик жамиятининг 2026-йилдаги устувор вазифалари ва келгуси режалари бўйича тақдимот билан танишди.
Ҳозирги кунда дунёда муҳим минераллар ва металларга талаб тез суръатларда ортиб бормоқда. Хусусан, анъанавий металларга талаб йилига ўртача 1 фоизга ошаётган бўлса, критик минераллар бозорида бу кўрсаткич 10 фоизни ташкил этмоқда.
Шунга мос равишда, мамлакатимизда ҳам мавжуд минерал-хомашё базасидан самарали фойдаланиш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тақдимотда аввал “Öзбекистон технологик металлар комбинати” фаолияти ва уни ривожлантириш режалари кўриб чиқилди.
Комбинатда геология-қидирувдан бошлаб, қазиб олиш, бойитиш, чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ технологик занжирни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йил якунига қадар 12 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш, маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар турини кўпайтириш, юқори софликдаги селен ва теллур ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари муҳим минераллар бўйича истиқболли лойиҳаларни тезлаштириб, мавжуд 5 турдаги маҳсулотга (волфрам, молибден, селен, теллур, рений) қўшимча равишда яна 11 турдаги маҳсулот (никел, кобалт, графит, сурма, қалай, марганес, платина, ванадий, симоб ва мис) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш вазифасини қўйди. Шунингдек, соҳага илм-фан ютуқларини кенг жалб этиб, қўшимча минерал захираларни аниқлаш муҳимлиги таъкидланди.
Режага кўра, 2030-йилгача 16 турдаги муҳим металлар бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини 2,7 миллиард доллардан ошириш кўзда тутилмоқда.
Айниқса, волфрамни чуқур қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар ишлаб чиқилган. Уларни амалга ошириш учун 1,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, 2030-йилга бориб, ушбу йўналишда ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2,2 миллиард долларга етказиш мўлжалланган.
Шунингдек, ноёб ва камёб ер элементларига бой истиқболли майдонларни ўзлаштириш, комбинатнинг ресурс базасини кенгайтириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.
Тақдимотда “Навоиюран” корхонасининг жорий йилдаги фаолияти ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш режалари ҳам муҳокама қилинди.
Сўнгги йилларда жаҳон бозорида уран хомашёсига талаб 15-20 фоизга ошган. 2030-йилгача эса яна 28 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бундай шароитда мамлакатимизда уран қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш, янги конларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва уран саноатини зарур ресурслар билан барқарор таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу мақсадда жорий йилда геология-қидирув ва технологик бурғилаш ишларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, қўшимча сорбсия қурилмаларини ишга тушириш ҳамда 250 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишда зарур кимёвий реагентлар таъминоти муҳим ўрин тутади. Шу боис, маҳаллий саноат корхоналари ўртасидаги кооперацияни кучайтириш, техник олтингугурт, сулфат ва нитрат кислотасини етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.
Президентимиз ишлаб чиқаришда муқобил технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, 2030-йилгача сулфат кислотаси ўрнини босувчи реагентлар улушини 40 фоизга етказиш зарурлигини қайд этди.
Умуман, ушбу чора-тадбирлар ва янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобига 2030-йилгача уран ишлаб чиқариш ҳажмини жорий йилдаги 7,5 минг тоннадан 15 минг тоннага, аниқланган захиралар ҳажмини эса 200 минг тоннага етказиш режалаштирилмоқда.
Тақдимот якунида мутасаддиларга инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, корхоналарнинг минерал-хомашё базасини мустаҳкамлаш, янги технологик қувватларни ишга тушириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

