Öзбекистон öсимлик қолдиқларини ёқиş уçун жарима солиниşи ҳақида огоҳлантирмоқда
Öзбекистонда далаларда ğöзапоя, барг ва боşқа öсимлик қолдиқларини ёқиş тақиқланган. Қоидабузарлик уçун жарима 4,4 млн сöмгаçа етади.

Ўзбекистонда ўсимлик қолдиқларини ёқиш учун жарима қўлланиши ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистонда фуқаролар қишлоқ хўжалиги ерларида ғўзапоя, тўкилган барглар, шох-шаббалар, буталар ва бошқа ўсимлик қолдиқларини ёққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганидан огоҳлантирилди.
Бундай қоидабузарлик учун жарима миқдори 10 базавий ҳисоблаш миқдоригача (БҲМ), яъни 4,4 млн сўмгача етиши мумкин. Бу ҳақда Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабар берди.
Қўмитада таъкидланишича, ўсимлик қолдиқларини ёқиш натижасида атмосферага атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун хавфли бўлган заҳарли бирикмалар чиқади. Улар қаторига ис гази (СО), азот оксидлари (НОх), азот диоксиди (НО₂), бенз(а)пирен, диоксинлар, дибензофуранлар, олтингугурт оксидлари ва фосген киради.
Мутахассислар маълумотларига кўра, бунинг салбий оқибатлари нафақат ҳаво сифатига таъсир қилади. Ўсимлик қолдиқларини ёқиш жараёнидаги юқори ҳарорат тупроқ таркибидаги макро ва микроелементларни йўқ қилади. Бу эса унинг унумдорлиги пасайишига олиб келиши мумкин.
Миллий қўмита қишлоқ хўжалиги ерларида ўсимлик қолдиқларини ёқиш қонунчилик билан тақиқланганини ҳам эслатди. Маъмурий жаримадан ташқари, экин майдонларида ёнғин натижасида етказилган зарар учун иқтисодий таъсир чоралари ҳам назарда тутилган. Уларнинг миқдори ернинг ҳар бир гектарига етказилган зарарни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Қўмита ўсимлик қолдиқларини ёқиш ўрнига улардан хўжалик мақсадларида фойдаланишни тавсия этмоқда. Жумладан, уларни компостга айлантириш, кўчатлар атрофида мулча сифатида қўллаш ёки чорва молларига озуқа сифатида ишлатиш мумкин.
Экология қўмитаси фуқароларни табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этишга ва далаларда ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

