“Зерикдим”: парвоз пайтида учувчи осмонга ўз дардини “чизди”

“Зерикдим”: парвоз давомида учувчи осмонга ўз дардини “чизди”
Буюк Британиянинг Равенаир авиакомпаниясига тегишли учувчи синов парвози вақтида осмонда “Иъм боред” (Зерикиб кетдим) деган ёзувни қолдирди. Ушбу ғайриоддий парвоз йўналишини Флигҳтрадар24 хизмати фойдаланувчилари аниқлашди.
Пипер Томаҳавк русумли кичик моторли самолёт 11-июл куни Ливерпул шаҳридан ҳавога кўтарилган. У Англия ва Уелс шимоли-ғарбида икки соат давомида парвоз қилган. Учувчи қирғоқбўйи ҳудуди осмонида ушбу ёзувни “чизиш” учун тахминан 20 дақиқа давомида аниқ бурилишлар амалга оширган.
Маълум бўлишича, самолётни 20 ёшли инструктор бошқарган. У самолёт двигателининг силиндри алмаштирилгандан сўнг синов парвозини ўтказаётган эди. Авиакомпания ушбу ҳолатда ҳеч қандай қоидабузарлик мавжуд эмаслигини таъкидлади. Компаниянинг операцион директори Уейн Барретнинг сўзларига кўра, учувчи самолётни текшириш жараёнида шунчаки кўнгил очмоқчи бўлган.
“Шуни ҳам айтиш керакки, у бу иши билан учиш маҳоратини жуда юқори даражада намойиш этди”, дея қўшимча қилди директор.
Аввалроқ Бритиш Аирвайс маст борт кузатувчилари сабабли рейсни бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

