Маҳаллий

Юнусободда ёмғир сувларини чиқариш учун янги қувур ётқизилмоқда

Юнусобод туманида ёмғир ва сел сувлари тўпланишининг олдини олиш учун диаметри 526 мм бўлган 30 метрлик қувур ётқизилмоқда.

Юнусобод туманида ёмғир сувларини чиқариш учун янги қувур ўрнатилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Юнусота кўчасида ёмғир ва сел сувларининг йиғилишини бартараф этишга қаратилган муҳандислик ишлари бошланди. Ушбу лойиҳа доирасида 30 метр узунликдаги, диаметри 526 мм бўлган қувур ётқизилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, лойиҳанинг амалга оширилиши ёғингарчилик вақтида ушбу ҳудудда сув тошқинларининг олдини олишга ҳамда ёмғир ва сел сувларини ўз вақтида чиқариб юборишга хизмат қилади.

yomg'ir suvitoshkentsel suviyunusobodmuhandislik ishlariinfratuzilmaquvursuv toshqini