Европа давлатлари Жанубий Осетия бўйича Россияни огоҳлантирди
Буюк Британия, Германия, Франсия ва Италия Россиянинг Абхазия ва Жанубий Осетиядаги ҳарбий иштироки халқаро ҳуқуқ нормаларига зид эканини билдириб, Москва Жанубий Осетияни тўлиқ аннексия қилиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Қўшма баёнот Россия–Гуржистон уруши бошланганининг 18 йиллиги муносабати билан эълон қилинди.

Европа давлатлари Россияни Жанубий Осетия масаласида огоҳлантирди.
Буюк Британия ҳукумати веб-сайтида э'лон қилинган қо'шма баёнотда та'кидланишича, Россиянинг Абхазия ва Жанубий Осетиядаги доимий ҳарбий иштироки халқаро ҳуқуқ ме'ёрларига ҳамда 2008-йил 12-августда имзоланган олти бандли тинчлик келишуви бо'йича о'з зиммасига олган мажбуриятларига зид келади.
Ҳужжат муаллифлари Россия томонидан Грузиянинг ушбу ҳудудларини ҳарбийлаштириш мамлакат хавфсизлигига, шунингдек, минтақавий ва Европа барқарорлигига жиддий таҳдид солаётганини қайд этдилар.
Баёнотда айтилишича, Россия 2026-йил 9-май куни Жанубий Осетиянинг де-факто раҳбарияти билан "иттифоқчилик ва интеграцияни чуқурлаштириш то'г'рисидаги келишув"ни имзолаш орқали Грузиянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини янада бузган.
Шунингдек, Россия фуқаросининг Жанубий Осетия раҳбари этиб тайинланиши минтақа то'лиқ аннексия қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтиргани та'кидланган. Баёнот муаллифлари бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмаслигини билдирдилар.
Британия, Германия, Франсия ва Италия Грузиянинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари доирасидаги суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини то'лиқ қо'ллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
Шу билан бирга, улар Абхазия ва Жанубий Осетия билан дипломатик муносабатлар о'рнатган давлатларни Науру Республикаси мисолига эргашиб, ушбу ҳудудларнинг "мустақиллиги"ни тан олиш қарорини қайта ко'риб чиқишга чақирди. Баёнотда Науру о'з вақтида мазкур қарорни бекор қилгани қайд этилган.

