Янгиланган Э-инспестор тизими амалиётга жорий этилади
Фавқулодда вазиятлар органлари давлат назорати инспекторлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида янгиланган Э-инспестор ахборот дастурий комплексини республика бўйлаб амалиётга жорий этишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу тизим инспекторлар ишини соддалаштириш, коррупсион хатарларни камайтириш ҳамда тадбиркорлар ва фуқаролар учун қулайликлар яратишга хизмат қилади.

**Янгиланган "Э-инспестор" тизими жорий этилмоқда**
"Э-инспестор" ахборот дастурий мажмуаси давлат назорати инспекторлари учун янада қулай, содда ва такомиллаштирилган шаклда қайта ишланиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.
Тизимни республика бўйлаб жорий этиш олдидан ҳудудлардан жалб қилинган мутахассислар иштирокида дастлабки ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар давомида иштирокчиларга тизимдан амалиётда тўғри фойдаланиш тартиби, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, янги имкониятлар, рақамлаштирилаётган ҳужжатлар, назорат-кузатув ишлари, автоматик рўйхатга олиш ҳамда маҳаллаларни тоифаларга ажратиш модуллари бўйича батафсил тушунтиришлар берилмоқда.
Шунингдек, мутахассисларнинг таклиф ва мулоҳазалари муҳокама қилиниб, тизимни янада такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилмоқда. Ўқув семинари давом этмоқда.

