Технология

Ўзбекистон ва Малайзия яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида О&лсқуо;збекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ҳамда О&лсқуо;збекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили иштирокида мамлакатнинг етакчи технологик компанияларидан бири &мдаш; &қуот;Даганг НеХчанге Берҳад&қуот; раҳбарияти билан учрашув бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди.

Ўзбекистон ва Малайзия яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили "Даганг НеХчанге Берҳад" (ДНеХ) компанияси раҳбарияти билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда яримўтказгичлар экотизимини ривожлантириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, инвестицияларни жалб қилиш, илғор тажрибаларни ўрганиш ва алмашиш, шунингдек, юқори технологиялар соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида "ДНеХ"нинг яримўтказгичлар саноатидаги салоҳияти ва илғор тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди. "ДНеХ" рақамли технологиялар, ахборот-коммуникация хизматлари, энергетика ва яримўтказгичлар йўналишларида фаолият юритувчи Малайзиянинг йирик технологик гуруҳларидан биридир. 2021-йилда "ДНеХ" мамлакатнинг етакчи яримўтказгич ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган "СилТерра Малайсиа Сдн. Бҳд."нинг 60 фоиз улушини сотиб олган.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистонда замонавий яримўтказгичлар экотизимини шакллантириш, илғор технологияларни жорий этиш, юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ўзаро манфаатдорлигини тасдиқладилар.

Ушбу учрашув Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, юқори технологиялар ва инновацион саноат йўналишларида янги шериклик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Томонлар Ўзбекистонда замонавий яримўтказгичлар экотизимини ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни изчил ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

uzbekistaninvestmenttechnologymalaysiasemiconductorsdagang nexchange berhaddnexsilterra malaysia sdn. bhd