Халқаро шахмат федерацияси президенти Самарқандда сайланади
Сўнгги 30 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор ташкилотга россиялик бўлмаган вакил раҳбарлик қилади

**Халқаро шахмат федерацияси президенти Самарқандда сайланади: Кирсан Илюмжинов шахмат оламини тарк этишини э'лон қилди**
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) собиқ раҳбари Кирсан Илюмжинов шахмат соҳасидаги фаолиятини якунлашини ма'лум қилди. У "Коммерсант" нашрига берган интервюсида ташкилот раҳбарлиги учун бо'либ о'тадиган сайловларда иштирок этмаслигини, о'з лойиҳалари билан шуг'улланишини билдирди.
Илюмжиновнинг со'зларига ко'ра, у шахмат учун барча ишларни амалга оширган: "1990-йиллардаги бо'линишдан кейин шахмат оламини бирлаштирдим, бу спорт турининг Халқаро олимпия қо'митаси томонидан тан олинишига эришдим. Сайловолди жараёнларини ко'з олдимга келтириб, бир сувга қайта тушишни истамаслигимни англадим", — деди у. У 64 ёшдалиги рамзий ма'нога эга эканини қо'шимча қилиб, "Шахмат тахтасидаги барча катакларни босиб о'тдим", — дея та'кидлади.
Аввалроқ ФИДЕ президентлиги учун сайловда амалдаги раҳбар Аркадий Дворкович ҳам қатнашмаслигини айтганди. У Европа Иттифоқининг санксиялар ро'йхатига киритилгани сабабли "ташкилотни хатарга қо'ймаслик"ка қарор қилган. "Коммерсант" нашрига ко'ра, шу тариқа со'нгги 30 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор ташкилотга россиялик бо'лмаган вакил раҳбарлик қилади.
Ушбу лавозимга германиялик тадбиркорлар Вадим Розенштейн ва Ян Ҳенрик Бюттнер, шунингдек, Қозог'истон шахмат федерацияси раҳбари ҳамда "Фреедом Ҳолдинг Сорп." асосчиси Тимур Турлов да'вогарлик қилмоқда. Сайлов шу йилнинг сентябр ойи охирида Самарқанддаги ФИДЕ Бош ассамблеяси доирасида о'тказилади.

