Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини тузди.

Европанинг тўққизта давлати Украина билан баллистик мудофаага қарши интеграциялашган коалиция тузганини эълон қилди..

Украина ва Европа давлатлари ракетага қарши мудофаа коалициясини ташкил этди. Европанинг тўққизта давлати Украина билан биргаликда баллистик мудофаа учун интеграциялашган коалиция тузганини эълон қилди.

Ушбу бирлашмага Украинадан ташқари Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг саккизта давлати — Германия, Франсия, Италия, Испания, Нидерландия, Швеция, Норвегия ва Дания кирди.

Коалиция доирасида келажакдаги ракета таҳдидларини бартараф этиш мақсадида интеграциялашган ракетага қарши мудофаа архитектурасини яратиш режалаштирилмоқда. Янги консепсия Европа мамлакатларидаги мавжуд ракетага қарши мудофаа тизимларини тўлдиради.

Биринчи босқичда коалиция аъзолари техник ищи гуруҳларни тузиш ва умумий операцион имкониятларни баҳолаш учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни бошлашни режалаштирмоқда.

Европа давлатлари сўнгги ойларда АҚШ билан муносабатларнинг ёмонлашуви ва Доналд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш таҳдиди фонида ўз хавфсизлик тизимларини қайта шакллантириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Европа Иттифоқи мудофаа масалаларида АҚШга камроқ қарам бўлишни хоҳлайди - айниқса Россия билан эҳтимолий можаро контекстида.

rossiyaukrainaaqshxavfsizlikyevropanatoraketaga qarshi mudofaakoalitsiya