Европада рекорд даражадаги жазирама фонида 10 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди
Июн ойи охирида Европа мамлакатларини қамраб олган рекорд даражадаги жазирама 10 мингдан зиёд ўлим ҳолатига олиб келди. Вафот этганларнинг аксарияти 65 ёш&нбсп;ва&нбсп;ундан катталардир. 2026-йилнинг июн ойи Ғарбий Европада кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди.

Европада рекорд даражадаги жазирама фонида 10 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди
2026-йил июн ойининг охирида Европа мамлакатларини қамраб олган рекорд даражадаги жазирама даврида 10 мингдан ортиқ қўшимча ўлим ҳолати рўй берди. Бу ҳақда Реутерс агентлиги ЭуроМОМО ўлим ҳолатларини мониторинг қилиш тизимига асосланиб хабар бермоқда.
Вафот этганларнинг 9000 дан ортиғи 65 ёш ва ундан катталар бўлган. ЭуроМОМО ишини мувофиқлаштирувчи Дания давлат зардоблар институти бош шифокори Лассе Вестергор Реутерс агентлигига берган интервюсида, йилнинг ушбу даври учун ўлим кўрсаткичининг бундай ўсиши ғайриоддий эканлигини таъкидлади.
“Бундай юқори даражадаги қўшимча ўлим ҳолатларини экстремал иссиқликдан бошқа бирор нарса билан изоҳлаш қийин”, — деди у.
Статистика 22-июндан 28-июнгача бўлган даврда Европанинг 27 та давлатини қамраб олган бўлиб, сабабидан қатъи назар барча ўлим ҳолатларини ўз ичига олади. Бироқ, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бундай кескин ўсишга олиб келиши мумкин бўлган бошқа маълум омиллар кузатилмаган.
ЭуроМОМО алоҳида давлатлар бўйича маълумотларни тақдим этмаган, аммо июн ойининг сўнгги ҳафтасида Франсия ва Белгияда Европада “жуда юқори” даражадаги қўшимча ўлим ҳолатлари қайд этилган ягона икки мамлакат эканлиги таъкидланади.
Белгиянинг Ссиенсано жамоат саломатлиги институти маълумотларига кўра, Белгиядаги қўшимча ўлим кўрсаткичи 2000-йилдан буён кузатилган иссиқлик тўлқинлари давридаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Бундан олдин Европанинг Сопернисус иқлим хизмати 2026-йилнинг июн ойи Ғарбий Европада кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июн бўлганини маълум қилганди. Ойлик кўрсаткичлар Франсия, Германия, Испания, Италия, Белгия, Нидерландия ва Люксембургда ўртача даражадан 3−5 даражага юқори бўлган.
Саҳифада хато топдингизми? Стрл+Энтер тугмаларни босинг
Сайтдаги хабарлардан фойдаланиш учун «Газета»нинг ёзма розилиги олиниши шарт.
Электрон ОАВ гувоҳномаси: №209073. Берилган санаси: 2024-йил 19-январ
Муассис: «Газета Невс» МЧЖ
Бош муҳаррир: Умаров Давлат Сулаймонович
Манзил: 100007, Тошкент, Паркент кўчаси, 26А
Электрон манзил: [email protected]
Раҳмат. Сизнинг хатингизни олдик ва яқин вақт ичида камчиликни тўғирлаймиз.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг.

