Украина бизнеси янги таҳдид қаршисида: омборлар вайрон бўлмоқда
Россия армияси Украинадаги логистика марказлари, омборлар ва савдо тармоқларининг ишлаб чиқариш объектларига ҳужумларни кучайтирмоқда. 5-августга ўтар кечаси камида 14 та йирик украин ва халқаро компаниянинг омборлари ҳамда логистика марказлари зарар кўрди. Мутахассислар бу ҳолат айрим товарлар танқислиги, нархлар ошиши ва бизнеснинг логистика занжирларини қайта қуришига олиб келиши мумкинлигини т

Украина бизнеси янги хавф остида: омборлар вайрон бўлмоқда.
Россия сўнгги пайтларда миллионлаб украиналикларни товарлар билан таъминловчи логистика марказлари, омборлар ва ишлаб чиқариш қувватларига ракета ва дрон ҳужумларини кучайтирди. 5-августга ўтар кечаси Киев ва Киев вилоятига қилинган кенг кўламли ҳужумлар натижасида камида 14 та йирик Украина ва халқаро компаниянинг логистика объектлари, омборлари ва ишлаб чиқариш бинолари вайрон бўлди ёки ёнғинлар содир бўлди.
Жабрланган компаниялар орасида Украинанинг энг йирик онлайн-ритейлери Розетка, "Нова пошта", Фоззй Гроуп ("Силпо"), Новус, "Эпицентр", шунингдек, Интертоп, Пума, Лиқуи Молй Украине, Тоёта Украине каби брендлар бор. Хусусан, Розеткаънинг Броварида жойлашган, кунига 100 мингдан ортиқ буюртмани қайта ишлаш имконига эга тақсимлаш маркази бутунлай йўқ қилинган. "Нова пошта"нинг Киевдаги саралаш марказига берилган зарба натижасида инсон қурбонлари ҳам бўлган.
Воқеалардан сўнг Украина ҳукумати бизнес, савдо ва логистика соҳаси вакиллари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказди. Бош вазир Сергей Корецкий зарар кўрган компанияларга кредит қўллаб-қувватлови, божхона йўлакларини кенгайтириш, ҳарбий хавфларни суғурталаш механизмларини жорий этиш ҳамда давлат объектларидан омбор сифатида фойдаланиш имкониятлари тақдим этилишини маълум қилди.
Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, ҳозирча мамлакат бўйлаб кенг кўламли товар танқислиги кутилмаяпти. Бироқ айрим ҳудудлар ва товар гуруҳлари бўйича етказиб беришда узилишлар кузатилиши, шунингдек, логистика харажатлари ошиши сабабли нархлар кўтарилиши мумкин.
Украинанинг Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш тармоғи (АНЦ) эксперти Иля Несходовскийнинг фикрича, бу ҳужумлар Россия томонидан аввалги стратегиянинг давоми бўлиб, ракета зарбалари энди ишлаб чиқариш корхоналаридан кўра логистика марказларига кўпроқ қаратилмоқда. Унинг айтишича, асосий омборлар ишдан чиққани сабабли юклар бошқа марказларга йўналтирилмоқда, бу эса ташиш масофаси ва харажатларни оширмоқда.
Айрим компаниялар бунинг оқибатларини аллақачон ҳис қила бошлади. Масалан, Пума ўз омборини йўқотгани сабабли айрим маҳсулотлар бўйича яқин ҳафта ва ойларда танқислик юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Мутахассислар айрим экспортга йўналтирилган корхоналар ишлаб чиқаришни Полша ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига кўчириши мумкинлигини ҳам истисно этмаяпти. Бу борада "Эпицентр" компанияси керамик плитка ишлаб чиқаришни хориждаги заводларига кўчиришини маълум қилди. Компанияга кўра, Украинадаги ишлаб чиқаришни тўлиқ тиклаш учун камида бир ярим-икки йил вақт талаб этилади.
"Нова пошта" ҳаммуассиси Владимир Поперешнюк эса иқтисодиётни сақлаб қолиш учун давлат томонидан халқаро логистикани соддалаштириш, қурилишга оид рухсатномаларни енгиллаштириш, зарар кўрган корхоналар учун солиқ имтиёзлари бериш ва фронтга яқин ҳудудларда эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш зарурлигини билдирди.
САСЕ Украина катта иқтисодчиси Владимир Дубровский эса давлат иштирокида ҳарбий хавфларни суғурталаш тизимини жорий этишни энг мақбул ечим деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича, давлат суғурта полисларининг катта қисмини молиялаштирса, бизнес ўзини хавфсизроқ ҳис қилади ва йирик йўқотишларни қоплаш имконияти пайдо бўлади.
Шу билан бирга, иқтисодчиларнинг фикрича, молиявий ёрдамнинг ўзи етарли эмас. Улар ҳаво ҳужумларидан самарали ҳимоя тизими яратилмагунча ва ракета ҳамда дронлар учириладиган нуқталарга қарши чоралар кучайтирилмагунча бизнес учун хавф юқори бўлиб қолишини таъкидламоқда.
Розетка ҳаммуассиси Владислав Чечеткин компаниянинг тўғридан тўғри зарари "миллиардлаб гривна"ни ташкил этганини ва бу 21 йиллик фаолияти давомидаги энг катта йўқотиш эканини маълум қилди. Унинг фикрича, давлат хусусий ҳаво мудофааси тизимларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартибини соддалаштириши бизнесни сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади.

