УФС рейтинги янгиланди: Темиров 7-ўринга кўтарилди, Гусков эса 9-поғонани банд этган

УФС рейтинги янгиланди: Темиров 7-ўринга кўтарилди, Гусков эса 9-поғонани банд этган
БААнинг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган УФС Фигҳт Нигҳт 282 турниридан сўнг ташкилот спортчиларнинг рейтингларини янгилади. Ушбу мусобақада иштирок этган икки ўзбекистонлик спортчининг ўз дивизионларидаги ўринлари ҳам маълум бўлди.
Ўта енгил вазн тоифасида австралиялик Стив Эрсег устидан ғалаба қозонган Рамазон Темиров янгиланган рейтингда бирданига икки поғонага кўтарилди. Айни вақтда у ўз дивизионида 7-ўринни эгаллаб турибди. Ярим оғир вазн тоифасининг марказий жангида россиялик Магомед Анкалаевга имкониятни бой берган Богдан Гусковнинг рейтингдаги ўрни эса ўзгармади. Мағлубиятга қарамай, Богдан 9-поғонани банд этган.
Ўта енгил вазн:
Чемпион: Жошуа Ван
Александр Пантожа
Манел Капе
Брендон Ройвал
Тацуро Таира
Асу Алмабаев
Лоун Кавана
Рамазон Темиров (+2)
Кёджи Хоригучи
Амир Албази
Брендон Морено
Ярим оғир вазн:
Чемпион: Карлос Улберг
Алекс Перейра
Магомед Анкалаев
Иржи Прохазка
Пауло Коста
Жамаҳал Хилл
Ҳалил Роунтри
Доминик Реес
Азамат Мурзаканов
Богдан Гусков (ўзгаришсиз)
Навахо Стирлинг (+1)
Шунингдек, ўрта вазн тоифасида жанг қиладиган яна бир ўзбекистонлик ММА юлдузи Нурсултон Рўзибоевнинг рейтингдаги позицияси ҳам эълон қилинди. Унга кўра, Рўзибоев ўз дивизионининг 15-поғонасини эгаллаб турибди.

