Рамазон Темиров ва Богдан Гусков УФС Фигҳт Нигҳт 282 қанча ишлаб топгани маълум бўлди

**Рамазон Темиров ва Богдан Гусков УФС Фигҳт Нигҳт 282 турнирида қанча даромад олгани маълум бўлди**
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган УФС Фигҳт Нигҳт 282 мусобақасида иштирок этган жангчиларнинг кафолатланган гонорарлари ошкор этилди. Ушбу турнирда қатнашган ўзбекистонлик спортчилар ўз чиқишлари эвазига сезиларли миқдордаги маблағларни қўлга киритишди.
Турнирнинг асосий жангида россиялик собиқ УФС чемпиони Магомед Анкалаевга қарши октагонга чиққан ўзбекистонлик жангчи Богдан Гусков 381 минг доллар миқдорида кафолатланган гонорар олди. Маълумотларга кўра, Богдан ушбу жангга атиги 10 кун қолганида рози бўлган ва муносиб қаршилик кўрсатганига қарамай, бешинчи раундда техник нокаут билан мағлубиятга учраган эди. Унинг рақиби Анкалаев эса бу жангдан 591 минг доллар ишлаб олди.
Кечанинг иккинчи муҳим жангида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров ўз вазн тоифасида рейтингнинг 13-поғонасида жойлашган Стив Эрсегни биринчи раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди. Ушбу ёрқин ғалабаси учун Рамазон 136 минг доллар кафолатланган гонорарга эга бўлди.
Бундан ташқари, Темиров турнирдаги ягона нокаутни қайд этгани учун ташкилот томонидан қўшимча 100 минг доллар бонус билан ҳам тақдирланди. Шу тариқа, Темиров УФСъдаги ўзининг учинчи жангидан жами 236 минг доллар даромад олди.
УФС Фигҳт Нигҳт 282 турнири иштирокчиларининг тўлиқ гонорарлари қуйидагича:
* Магомед Анкалаев — 591 000 доллар
* Богдан Гусков — 381 000 доллар
* Сантяго Понзиниббио — 271 000 доллар
* Дастин Жейкоби — 266 000 доллар
* Валтер Уокер — 178 000 доллар
* Рамазон Темиров — 136 000 доллар
* Ризван Куниев — 136 000 доллар
* Тайрелл Форчун — 118 000 доллар
* Стив Эрсег — 91 000 доллар
* Майк Девис — 81 000 доллар
* Нурулло Алиев — 54 500 доллар
* Муҳаммад Саидов — 53 000 доллар
* Магомед Зайнуков — 28 000 доллар
* Магомед Тучалов — 28 000 доллар
* Абубакар Вагаев — 28 000 доллар
* Сайгид Изагахмаев — 18 000 доллар
* Дамиан Ржепески — 16 000 доллар

