Маҳаллий

Тошкентдаги Нев Порт турар жой мажмуаси 6 та блокида қурилиш ноқонуний олиб борилган

Тошкентдаги Нев Порт турар жой мажмуасининг олтита блокида қурилиш ишлари ноқонуний равишда олиб борилган. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспексияси маълум қилди.

Инспексия хабарига кўра, Яккасарой туманида жойлашган Нев Порт турар жой мажмуасидаги жами тўққизта блокдан олтитасида қурилиш ишлари рўйхатдан ўтказилмасдан амалга оширилган. Назорат тадбирлари Мега Логистисс Сервисе МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларига мутасадди назорат органлари, жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияси томонидан етарли эътибор қаратилмагани ҳақидаги фикрлар сабабли ўтказилган.

Аниқланишича, Мега Логистисс Сервисе МЧЖга тегишли ҳудудда жами тўққизта блокда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Улардан учтаси бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ищи органининг ижобий хулосаси ҳамда тегишли ижобий экспертиза хулосалари мавжуд. Ушбу ҳужжатлар асосида мазкур блокларда қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Тошкент шаҳар ҳудудий назорат қилиш инспексиясидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган.

Бироқ, қолган олтита блокда қурилиш-монтаж ишлари Инспексиядан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмасдан олиб борилаётгани назорат тадбирлари давомида аниқланган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан буюртмачи – Мега Логистисс Сервисе МЧЖга бир неча марта бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилган.

Ушбу кўрсатмаларда қурилиш-монтаж ишларини белгиланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида ҳамда обьектни инспексиядан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказган ҳолда амалга ошириш талаб этилган. Аммо ёзма кўрсатмаларда белгиланган талаблар бажарилмагани сабабли буюртмачининг масъул мансабдор шахслари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шунингдек, буюртмачининг техник назоратчисига нисбатан тегишли тақдимнома киритилиб, таъсир чоралари қўлланилган. Бундан ташқари, мазкур ҳолатлар бўйича инспексия томонидан тўпланган ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Инспексия хабарида таъкидланишича, "Мазкур обьектда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари Инспексия томонидан эътиборсиз қолдирилмаган. Аксинча, улар юзасидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари ўтказилиб, ваколат доирасида тегишли таъсир чоралари қўлланилган ҳамда қонунбузилишларга ҳуқуқий баҳо берилишини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилган".

Аввалроқ, пойтахт прокуратураси ушбу мажмуада қурилишга тегишли рухсатнома олмасдан туриб, битта 20 қаватли, иккита 19 қаватли, битта 12 қаватли ва битта 2 қаватли турар-жой бинолари ўзбошимчалик билан қурилганини эълон қилган эди. Бунинг ортидан Мега Логистисс Сервисе МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

toshkentillegal constructioncriminal casenew portbuilding violationsmega logistics serviceadministrative liabilityconstruction inspection