Тошкентдаги Мустақиллик шоҳ кўчаси реконструксиясининг биринчи босқичи якунланиш арафасида — ЙҲТЕМ
Тошкентда Мустақиллик шоҳ кўчасини комплекс янгилашнинг биринчи босқичи якунланиш арафасида. Бу&нбсп;ерда йўл қопламаси, сув қочириш ва&нбсп;ташқи ёритиш тизимлари янгиланиб, янги автобус бекатлари қурилмоқда. Йўлнинг бир қисми яқин кунларда транспорт ҳаракати учун очилади.

Тошкентдаги Мустақиллик шоҳ кўчасининг реконструксиясининг биринчи босқичи тугаш арафасида — ЙҲТЕМ
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Мустақиллик шоҳ кўчасини комплекс янгилашнинг биринчи босқичи якунланмоқда. Йўлнинг бир қисмида асфалт ётқизиш ишлари тугалланди ва яқин кунларда ушбу ҳудуд транспорт ҳаракати учун очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилди.
Ишлар доирасида мутахассислар 23 минг квадрат метр эски асфалт қопламасини олиб ташлаб, шунча ҳажмда йирик донали асфалт-бетон ётқиздилар. Қарийб 29 минг квадрат метр майдонга базалт геотўри ётқизилди.
Ҳозирда 23 минг квадрат метр майдонга ПШМА-20 (энг йирик шағал донаси ўлчами 20 мм бўлган полимер-шағал-мастикали асфалт-бетон аралашмаси) қопламаси ётқизилмоқда. ЙҲТЕМ маълумотларига кўра, ушбу қоплама юқори транспорт юкламаларига, иссиқ ҳавода деформацияланишга ва излар ҳосил бўлишига чидамли бўлиб, узоқ муддат фойдаланишга мўлжалланган.
Шунингдек, сув қочириш тизими ҳам янгиланмоқда. 1,14 км узунликдаги сув қочириш лотоги янгиланди, 111 метр металл қувур алмаштирилди. 1,3 км янги бордюр ўрнатилди, йўл четидаги яна 1,14 км бордюр янгиланди. Ажратувчи тасмадаги 566 метр эски бордюр демонтаж қилинди.
ЙҲТЕМ таъкидлашича, бу ишлар ёғингарчилик вақтида сувнинг йўл юзасида тўпланиб қолишини олдини олиш ва асфалт қопламасининг хизмат муддатини узайтиришга хизмат қилади.
Шоҳ кўчада ташқи ёритиш тизими ҳам янгиланмоқда. 34 та эски ёритиш устуни ўрнига 67 та янги устун ўрнатиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, бу ерда учта автобус майдончаси ташкил этилмоқда ва учта янги автобус бекати павилони ўрнатилмоқда. Йўловчилар учун кутиш ҳудудлари кенгайтирилади ва тактил йўналтирувчи плиталар билан жиҳозланади.
ЙҲТЕМ маълумотларига кўра, ишларга 30 дан ортиқ махсус техника ва 250 нафардан зиёд ищи ҳамда мутахассис жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, капитал таъмирлаш ишлари сабабли Мустақиллик шоҳ кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси кесишмасидан Оққўрғон кўчасигача бўлган қисми 13-июлгача ёпилган эди. Бироқ ишларни белгиланган муддатда якунлашнинг иложи бўлмади.

