Маҳаллий

Тошкентда газ таъминоти икки босқичли тизимга ўтказилмоқда

Тошкентда газ таъминоти икки босқичли тизимга ўтказилмоқда. Лойиҳа доирасида минглаб хонадонларга газ босимини тартибга солувчи редукторлар ўрнатилди.

Тошкентда газ таъминоти тизими икки босқичли моделга ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Мазкур лойиҳа пойтахтдаги хонадонларга газ босимини тартибга солувчи қурилмалар ўрнатиш орқали истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз етказиб беришни мақсад қилган.

Модернизация ишлари доирасида ҳар бир хонадонга газ босимини меъёрий даражада ушлаб турувчи ва тизимнинг барқарор фаолиятини таъминловчи редуктор ўрнатилмоқда.

Дастлабки режага кўра, лойиҳа 5 484 та обьектни қамраб олиши керак эди. Бироқ ҳозирга қадар амалда 5 649 та обьектда ишлар якунланган.

Шаҳар ҳокимиятининг таъкидлашича, тизимнинг ушбу янгиланиши куз-қиш мавсумида газ босимини барқарор сақлашга, узилишлар хавфини камайтиришга ҳамда пойтахт аҳолисини табиий газ билан янада ишончли ва сифатли таъминлашга хизмат қилади.

gas supplygas pressure regulatorstwo-stage systemheating seasonmodernizationtashkentnatural gasenergy infrastructure