Тошкентда 29 июл куни айрим маҳаллалар газсиз қолади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида юқори босимли газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 29 июл куни соат 09:00 дан 19:00 гача қатор маҳалла ва турар жойларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 29-июл куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.
Қайд этилишича, Юнусобод туманининг 6-19-даҳалари, Кулолқўрғон, Йўлариқ, Ҳасанбой, Исломобод, Бободеҳқон ва Обод маҳаллалари, шунингдек, Барака, Катта сой ва Юқори Қорақамиш кўчаларидаги кўп қаватли уйлар ҳамда хусусий хонадонларда газ таъминоти вақтинча узилади.
Шунингдек, Юнусобод, Посира, Ҳиёбонтепа, Бодомзор, Шивли, Фирдавсий, Янгитарнов, M.Ulugъбек, Буюк Турон, Бўзсув, Ифтихор, Жомий, Туркқўрғон, Янгиариқ, Уста Ширин, Минор ва Матонат маҳаллаларида газ босими пасайиши кутилмоқда.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланиши маълум қилинди.

