Маҳаллий

Тошкент метросида “Пахтакор”даги эскалатор муддатидан олдин ишга туширилади

Тошкент метрополитени &лақуо;Алишер Навоий&рақуо; ва &лдқуо;Пахтакор&рдқуо; о&лсқуо;ртасидаги 3-сонли эскалаторни 5 августдан муддатидан олдин фойдаланишга топширади.

Тошкент метросининг “Пахтакор” бекатидаги эскалатор белгиланган муддатдан аввал ишга туширилади.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент метрополитени 5-августдан бошлаб “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” стансиялари орасидаги ўтиш йўлагида жойлашган 3-сонли эскалаторни қайта ишга туширади.

Корхона матбуот хизматининг хабар беришича, таъмирлаш ишлари режалаштирилган муддатдан олдин якунланган.

Аввалроқ, ЭТ-5М русумли ушбу эскалатор тортиш занжирларини алмаштириш ишлари туфайли 21-июлдан 17-августгача таъмирлаш учун ёпилган эди. Бу ишлар йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида амалга оширилган.

Таъмирлаш жараёнида мутахассислар 3-сонли эскалаторнинг тортиш занжирларини тўлиқ алмаштирдилар. Барча зарур ишлар якунлангач, обьект қайта фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди.

Тошкент метрополитени маълумотларига кўра, 5-августдан бошлаб эскалатор яна йўловчилар хизматига қайтарилади.

Корхонада йўловчиларга хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида зарур ишлар мунтазам равишда давом эттирилиши таъкидланди.

uzbekistanpublic transporttoshkent metroescalatorpaxtakor stationalisher navoiy stationrepair work