Маҳаллий

Техникумларга қабул бошланди

Ўзбекистонда 2026-2027 ўқув йили учун камида умумий ўрта маълумот негизида техникумларга қабул бошланди. Абитуриентлар кундузги, кечки ва дуал таълим шакллари бўйича ҳужжатларини 10-августдан 10 сентябргача my.edu.уз платформаси орқали топшириши мумкин.

Техникумларга ҳужжат топшириш жараёни бошланди.

11-синфни тамомлаган фуқаролар касбий таълим муассасаларининг бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларига онлайн ариза топширишлари мумкин.

Тиббиёт техникумларининг кечки ва дуал таълим шаклларига, шунингдек, халқаро таълим дастурларига ҳужжатлар 10-сентябрга қадар my.edu.уз платформаси орқали қабул қилинади.

Тиббиёт техникумларининг кундузги бўлимидаги маҳаллий таълим дастурларига киришни хоҳловчи абитуриентлар эса олий таълим муассасаларига танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида тегишли мутахассислик ва таълим тилини танлаб, танловда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари лозим.

Бошқа техникумларга кириш имтиҳонлари ёзма шаклда ўтказилади.

2026-2027 ўқув йили учун жами 641 та техникумга 134 960 та қабул ўрни ажратилган бўлиб, шундан 61 550 таси давлат гранти ҳисобланади.

Кундузги таълим шакли учун 87 700 та ўрин ажратилган, уларнинг 39 390 таси давлат грантидир. Кечки таълим учун 4 440 та, дуал таълим учун эса 42 820 та ўрин белгиланган. Дуал таълимдаги ўринларнинг 22 160 таси давлат гранти асосида тақдим этилади.

Техникумлар рўйхати билан kasbedu.uz сайти орқали танишиш мумкин.

texnikumlarqabulkasbiy ta'limonlayn arizatibbiyot texnikumlarita'lim shakllariimtihonlardavlat granti