2026 йилда ОТМга қабул кескин оширилди.
2026-2027 ўқув йилида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари сезиларли даражада оширилди. Янги ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қабул 234 мингдан ортиқ этиб белгиланган бўлса, давлат гранти асосида 36 мингдан зиёд талаба ўқишга қабул қилинади..

2026 йилда ОТМга қабул кескин оширилди. 2026-2027 ўқув йилида Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари сезиларли даражада ошди. Янги ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қабул 234 мингдан ортиқ белгиланган бўлса, давлат гранти асосида 36 мингдан зиёд талаба ўқишга қабул қилинади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповнинг маълум қилишича, 2026-2027 ўқув йили учун давлат гранти квотаси 36 минг 23 тани ташкил этади. Бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий қабул эса 234 мингдан ортиқ белгиланган.
Вазирнинг таъкидлашича, қабул жараёнида муҳандислик, ахборот технологиялари (ИТ), педагогика ва аграр соҳалар устувор йўналишлар сифатида белгиланган.
Сўнгги уч йилда кундузги таълим шакли бўйича қабул кўрсаткичлари изчил ўсиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилда мазкур кўрсаткич 127 минг 995 нафарни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 148 минг 400 нафарга етган. 2026 йилда эса қабул ҳажми 234 мингдан ортиқ белгиланди.
Шу тариқа, янги ўқув йилида олий таълимга қабул қамровини кенгайтириш ва иқтисодиёт учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

