Татаристонда дронлар ҳужуми сабаб 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида 10-август куни учувчисиз учар қурилмалар (дронлар) ёрдамида амалга оширилган ҳужум натижасида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Татаристон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тақдим этилган ахборотга кўра, ушбу ҳодиса оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлган ва 39 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикасининг 7 нафар фуқароси қуйидагилар: А.Д.К., У.С.А., Б.О.М., А.Р.Э., Х.Д.Р., Х.Ф.Ф. ва И.Д.Ф.
Айни дамда Бош консулхона ушбу вазиятни назоратга олган. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида маҳаллий масъул идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган. Вафот этган фуқароларнинг жасадлари суд-тиббий экспертиза ва бошқа расмий жараёнлар якунлангач, Ўзбекистонга қайтарилади.
Расмий манбалар ҳужум ишлаб чиқариш ва фуқаролик обьектларига қаратилганини маълум қилган, бироқ бошқа қўшимча тафсилотлар ошкор этилмаган. Татаристонда қурбонлар хотирасига мотам эълон қилинган. Россия ушбу воқеа юзасидан "теракт" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган. Ҳалок бўлганлар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам борлиги қайд этилган.

