Сув, косметика, кўзойнак — жазирама кунларда машинада қолдириб бўлмайдиган буюмлар

Сув, косметика, кўзойнак – жазирама кунларда автомобилда қолдириш мумкин бўлмаган буюмлар рўйхати
Унутувчанлик, айниқса ёзнинг жазирама кунларида, ўзингизга ёки автомобилингизга зарар етказиши мумкин. Қуйида автомобилингизда сақлашга эътибор беришингиз керак бўлган нарсалар келтирилган.
**Сув**
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантиришича, пластик сув идиши автомобилда ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Сув, обьектив каби, қуёш нурларини бир нуқтага жамлаб, уларни торайтиради. Унинг марказидаги ҳарорат 120 даражага етиши мумкин, бу эса ўриндиқ қопламаси ва автомобилдаги пластмассанинг эрий бошлаши учун етарли ҳароратдир.
Бундан ташқари, ҳаво ҳарорати кўтарилганда пластмасса сувга БПА (бисфенол А) чиқаради. Ушбу модда кўп миқдорда бўлса, ривожланишнинг кечикиши, онкологик касалликлар, жумладан, простата ва тухумдон саратони каби бир қатор салбий ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
**Оптика**
Тиббий кўзойнаклар машинада ҳатто қисқа вақтга ҳам қолдирилмаслиги керак. Амалий тажрибалар шуни кўрсатадики, обьектив орқали ўтадиган қуёш нури остида автомобилнинг ички қопламаси бир неча дақиқадан сўнг ёна бошлайди.
**Ёгурт**
Юқори ҳарорат таъсирида ёгурт фаол равишда бижғий бошлайди. Пакетдаги газларнинг тўпланиши портлашга олиб келиши мумкин. Бу хавф туғдирмайди, аммо машинангизни тозалашингизга тўғри келади ва профессионал тозалашсиз ачиган ҳидни йўқотиш қийин бўлади.
**Конфетлар**
30 даражадан юқори ҳаво ҳароратида рангли конфетлар тезда эрий бошлайди. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, ширинликларга қўшилган бўёқ доғи ҳатто кимёвий тозалашдан сўнг ҳам кетмаган.
**Косметика**
Автомобилда косметика сақламанг. Қуёш таъсирида лаб бўёғи, блеск ва туш эриб, найчадан оқиб чиқади, қопламада доғ қолдиради, тен ва пудралар эса ўз таркибини ўзгартириб, яроқсиз ҳолга келади.
**Тиббий препаратлар**
Дори ишлаб чиқарувчилар дори-дармонларни сақлашнинг максимал ҳароратини бежизга кўрсатмайдилар ва у камдан-кам ҳолларда 25 даражадан ошади. Иссиқда дорилар энг камида фойдали хусусиятларини йўқотади ва улардан фойдаланиш хавфли бўлиши мумкин.
Машинангизда сақланган дориларга ишонманг. Катта эҳтимол билан улар яроқсиз ҳолга келган.
**Гаджетлар**
Литий-ион батареяси билан ишлайдиган гаджетлар (масалан, камераларнинг баъзи моделлари) соатли бомбадир. Юқори ҳароратда портлаши мумкин. Қайси вақтда бу содир бўлиши номаълум, шунинг учун уни хавф остига қўймаган маъқул.
**Аерозоллар**
Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, сиқилган ҳаво идиши машинадаги ҳарорат 48 даражага етганда портлаши мумкин.
**Банк картаси**
Тўғридан-тўғри қуёш нурида қолдирилган юпқа пластмассадан тайёрланган банк картаси эрий бошлайди. Натижада яроқсиз ҳолга келиб, бир қатор муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

