Статқўм: Тошкентда 1 килограмм палов тайёрлаш энг қиммат
Миллий статистика қўмитаси 2026-йил июл ойи учун ҳудудлар кесимида 1 килограмм палов тайёрлашнинг шартли қийматини эълон қилди. Ҳисоб-китобларга кўра, энг юқори қиймат Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бир килограмм палов тайёрлаш учун 128 минг 730 сўм талаб этилади.

Статқўм: Тошкентда 1 кг палов пишириш энг қимматга тушади
Миллий статистика қўмитасининг хабар беришича, 2026-йил июл ойида 1 килограмм паловни тайёрлашнинг шартли қиймати бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринни эгаллади. Пойтахтда палов учун керакли маҳсулотлар нархи 128 минг 730 сўмга етди.
Ҳудудлар бўйича кейинги ўринларда Фарғона вилояти (125 минг 283 сўм), Тошкент вилояти (122 минг 346 сўм) ва Самарқанд вилояти (122 минг 320 сўм) жойлашган.
Энг арзон палов Қорақалпоғистон Республикасида тайёрланади, у ерда бир килограмм палов учун 107 минг 396 сўм сарфланади. Шунингдек, Сирдарё вилоятида бу кўрсаткич 113 минг 707 сўм, Андижон вилоятида эса 116 минг 554 сўмни ташкил этган.
Ҳисоб-китоблар кунгабоқар ёғи, пиёз, мол гўшти, сабзи, лазер гуручи, нўхат, зира ва ош тузи каби маҳсулотларнинг ўртача нархлари асосида амалга оширилган.
Миллий статистика қўмитаси ушбу ҳисоб-китоблар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотларнинг нархини акс эттиришини таъкидлади. Улар ҳудудларда тайёр ҳолда сотилаётган бир килограмм паловнинг бозор ёки умумий овқатланиш шохобчаларидаги нархини билдирмайди.

