Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. Давлат раҳбарини Чўлпонота шаҳридаги «Иссиқкўл» халқаро аеропортида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига етиб келди.

Расмий кутиб олиш маросимида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат байроқлари ҳилпираб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф давомида икки мамлакат раҳбарлари музокаралар ўтказиб, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қиладилар.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштирок этиши ҳам кўзда тутилган.

o‘zbekistonshavkat mirziyoyevstrategik sheriklikqirg‘izistonozarboyjonmarkaziy osiyocho‘lponotamaslahat uchrashuvi