Шароф Рашидов ҳақидаги филм уни қандай қилиб мифлардан тарихга қайтармоқда?
Зўр ТВ телепремерасидан сўнг Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ъДавр қаҳрамониъ ҳужжатли филми ЁуТубеъга жойлаштирилди. Газета обзорчиси Дмитрий Поваров хроника, реконструксия ва визуал эффектлар тарихни қандай қилиб жонли ҳикояга айлантиргани ҳақида сўз юритади.

**Шароф Рашидов ҳақидаги филм уни афсоналардан тарихга қайтармоқда**
Руслан Салиевнинг филми, эҳтимол, муаллифнинг ўз қаҳрамонига ҳукм чиқариш ёки унинг шахсияти атрофида пантеон яратиш ниятида эмаслиги билан ажралиб туради. БВГ Продустион ва 7САБЕР компаниялари томонидан тарихий реконструксия жанрида яратилган ушбу картина бошқача ёндашувни қўллайди. Унда архив хроникалари саҳналаштирилган лавҳалар ва замонавий визуал эффектлар билан уйғунлашган ҳолда намойиш этилади.
Бу усул ўтмишга жонлилик бағишлаб, уни сарғайган суратлар ва кадр ортидаги монотон овоздан иборат зерикарли тўпламга айланиб қолишдан сақлайди.
Шароф Рашидов аллақачон бир вақтнинг ўзида бир нечта биографияда яшаб келмоқда. Бирида – Ўзбекистонда заводлар, шаҳарлар, каналлар, университетлар ва илмий марказлар барпо этилган даврдаги республика раҳбари. Бошқасида – “пахта иши”нинг бош қаҳрамони. Бу икки талқин кўп йиллардан буён параллел равишда мавжуд ва деярли кесишмайди. Филм эса уларнинг орасидан бирини танламайди.
Экранда ҳайкал каби биринчи секретар эмас, балки Совет Иттифоқидан анча узоқларда ҳам танилган сиёсатчи гавдаланади. Айнан Рашидов Ўзбекистонда Фидел Кастрони қабул қилган ва унга мамлакатни ўша пайтдаги хорижий етакчилар камдан-кам кўрадиган қиёфада кўрсата олганди. У Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қуролли можарога чек қўйган Тошкент декларациясини тайёрлашда иштирок этган. ББС уни “шарқдаги Макиавелли” деб атагани ҳам тасодиф эмас. Бу таъсирли формула ортида унинг сиёсий оғирлиги тан олингани ётарди.
Филмда тасодифий одамлар йўқ. Рашидов ҳақида унинг қизи Гулнора ва невараси Севара гапиради. Академиклар Шуҳрат Эгамбердиев ва Саъдулла Искандаров, учувчи-космонавт Владимир Жанибеков, архитектор Серго Сутягин ўз хотиралари билан ўртоқлашади. Ҳар кимнинг ўз Рашидови бор.
Турфа хил фикр-мулоҳазалар қўшилиб, охир-оқибат оддий газета қолипларига сиғмас бир инсоннинг яхлит сиймоси гавдалантирилади.
Филмнинг энг кутилмаган қисмлари космик мавзуга бағишланган. Бугун бу ҳақда деярли эслашмайди, ҳолбуки, Ўзбекистон совет коинот дастурининг муҳим қисми бўлган. Картинада олимлар “На Европа, на Осиёда бундай шароитлар йўқ”, деб айтган Майданак обсерваториясининг ноёб кадрлари пайдо бўлади. “Луна-24” миссияси, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Ер йўлдошини тадқиқ этишга қўшган ҳиссаси, энг узоқ коинотдаги кузатувлар учун қўл соати аниқлигида яратилган улкан РТ-70 радиотелескопининг қурилиши ёдга олинади. Рашидов бу лойиҳанинг якунига етганини кўришига ишонганди. Кўра олмади.
Филмда ҳар қандай изоҳлардан-да кучлироқ ишлайдиган саҳналар ҳам бор. Айнан мана шундай саҳналар филмнинг сунъий безатилган лавҳага айланиб қолишига йўл қўймайди. Лента нафақат Рашидов раҳбарлиги йилларида Ўзбекистон эришган ютуқлар, балки ўша даврнинг энг оғриқли саҳифалари ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Картинада Оролнинг қуриши, совет қўшинларининг Афғонистонга киритилиши, “пахта иши” – бош қаҳрамонни тушуниш мумкин бўлмаган воқеалар ўз аксини топган.
Судоче кўлидаги саҳна, айниқса, кучли чиққан. Фламинголар ҳамон илгари сув бўлган жойларга қайтиб келмоқда. Кадрда содир бўлаётган ҳеч қандай фаол ҳаракат йўқ, аммо айнан шу манзара кўплаб рақамлардан кўра нафақат Рашидовнинг, балки собиқ Иттифоқда Марказий Осиё сув ресурсларининг сақланиб қолиши учун масъул бўлган барча шахсларнинг хўжалик қарорлари қанчага тушганини аниқроқ очиб беради.
“Дадам ёвузлик ва зўравонликнинг муросасиз душмани эди. Ёвузлик одамларни барбод қилишини айтарди”, – деб эслайди Гулнора Рашидова. Бу сўзлар совет қўшинларининг Афғонистонга киритилиши ҳақидаги ҳикоя билан ёнма-ён янграйди ва Рашидовнинг ўша кампанияга бўлган муносабатини ҳар қандай тарихий изоҳдан ҳам яхшироқ кўрсатиб беради.
Бугунги кунда деярли рамзий маъно касб этувчи яна бир эпизод бор. 1982-йилда Леонид Брежневнинг ТАПОиЧга ташрифи чоғида бош котибнинг устига қурилиш конструксиясининг бир қисми қулаб тушади. Брежнев ўмров суягининг синиши жароҳатини олади. Ўшанда бу оддий бахциз ҳодиса деб ҳисобланган. Орадан йиллар ўтиб, бутун бошли тузумнинг ўзи ўз оғирлиги остида емирила бошлаганини ҳис қилмасликнинг иложи йўқ.
Собиқ СССР Министрлар Советининг собиқ раиси Николай Рижковнинг архив ёзуви худди ўша даврнинг овозидек янграйди. Ўшанда совет ҳокимиятининг ёпиқ кабинетларида бўрттириб юборилган “пахта иши” эндигина парчаланиб бораётган давлатнинг рамзига айланиб бораётган эди. Владимир Жанибековнинг “Ҳақиқат асфалтни ёриб чиқиш хусусиятига эга” деган сўзи эса филмга берилган энг аниқ таъриф бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон, Россия ва Беларусда олиб борилган олти йиллик суратга олиш ишлари давомида унинг муаллифлари ўнлаб гувоҳлик, ҳужжатлар ва хотираларни тўплади. Сенсация илинжида эмас.
Рашидов ҳақидаги гап-сўзларни тахминлар майдонидан тарих соҳасига қайтаришга уриниши сифатида.
“Давр қаҳрамони” Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасининг биринчи секретари таржимаи ҳолидан кўра кўпроқ у билан бирга ўзгарган мамлакат ҳаётини ҳикоя қилади.
Ҳар бир авлод Шароф Рашидов ким бўлгани – атоқли давлат арбоби, истеъдодли инсон, тизим гарови ёки буларнинг барчаси бир вақтнинг ўзида экани ҳақидаги саволга қайта жавоб беради. Яхши ҳужжатли кино қатъий жавобларни бермайди. Шу маънода, Руслан Салиевнинг картинаси, эҳтимол, ўз олдига қўйган энг асосий мақсадига эришмоқда.

