Иқтисодиёт

Сердаромад тошкентликлар, кредит ботқоғи ва Америкадаги ҳамшира – ўзбекистонликлар қандай яшамоқда?

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошган, бу кўрсаткич пойтахтда эса 12 миллион сўмдан юқори. Энг кам маош Қашқадарёда, даромади турғун вилоят – Жиззах. Хўш, статистикани рост деб олсак, бу пулларга ўзбеклар нима қила оляпти? Kun.uz билан суҳбатлашганлар фикрича, юртдошларимиз жон сақлаш ва қарзларини ёпишга асосий маблағини сарфлаб юбормоқда.

Тошкентликларнинг юқори даромадлари, кредитлар гирдоби ва Америкадаги ҳамшира ҳаёти – ўзбекистонликлар қандай кун кечирмоқда?

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошган бўлса, пойтахтда бу кўрсаткич 12 миллион сўмдан юқори. Энг кам маош Қашқадарёда қайд этилган, Жиззах вилояти эса даромадлари турғун ҳудуд ҳисобланади. Хўш, бу статистик маълумотлар ҳақиқатга яқин бўлса, ўзбекистонликлар бу пулларга нималарга қодир? Kun.uz билан суҳбатлашганларнинг фикрича, аксарият юртдошларимиз асосий маблағларини тирикчилик ва қарзларини ёпишга сарфламоқда.

Статистика қўмитасининг ярим йиллик таҳлилларига кўра, Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 7 миллион сўмдан юқори эканлиги маълум бўлган. Тошкент эса анъанавий тарзда энг сердаромад ҳудуд бўлиб қолмоқда. Аммо бу маблағлар билан одамлар нималарга эришмоқда?

Kun.uz иқтисодчи, жамияцҳунос ва АҚШда фаолият юритаётган ўзбек ҳамшираси билан ушбу саволни атрофлича муҳокама қилди. Уларнинг фикрича, бугунги кунда ўзбекистонликлар коммунал хизматлар, озиқ-овқат ва бошқа хизматлар нархларининг юқорилигидан шикоят қилмоқда. Шунингдек, даромадларининг камида 40 фоизини олган қарзларига сарфлашга мажбур.

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан онлайн суҳбатда иштирок этган иқтисодчи Валижон Тўрақуловнинг таъкидлашича, бундай статистикалар инсонлар ҳаётида акс эца-да, ўртача иш ҳақи ҳар бир фуқаронинг реал аҳволини тўлиқ ифодаламайди.

"Масалан, корейсларнинг ҳам ҳаммаси ойига 3-4 минг доллар топмайди. Ўзбекистонда эса қишлоқларда йиллик даромади 500 АҚШ долларига ҳам етмайдиганлар анчагина. Лекин ўртача иш ҳақи ҳисобланганда ҳамма шундай маош олади деб тушуниш хато. Шунинг учун медиан ҳисоблашдан фойдаланиш ва маошларни кичигидан каттасига қараб тартиблаш, ўртадаги қийматни олиш реалроқ вазиятни ифодалайди", – дейди иқтисодчи.

Жамияцҳунос Маҳмуд Йўлдошевнинг фикрича, аксарият ўзбекистонликлар ўз даромадидан қониқмайди ва хорижга интилади. Бундан ташқари, пенсионерлар жамиятда энг оғир аҳволда қолмоқда. Айниқса, ҳаёти чорвачиликка боғлиқ бўлганларда вазият янада мураккаб, дейди Йўлдошев.

"Масалан, узоқ йиллардан бери Жиззахда маош кам ва бу давомий. Сабаби – жиззахликлар савдо-сотиқни яхши билмайди, кўпчилиги чорвага боғланиб қолган. Чорва эса йилига бир марта болалайди, вазият қолган ҳудудларга қараганда оғирроқ", – дейди жамияцҳунос.

Нилуфар Салимова 18 йилдан бери АҚШда яшайди. Ҳозир яна университетда ўқимоқда, аммо яқингача Ню-Ёркдаги энг машҳур ва юқори маош тўланадиган касалхоналардан бирида ишлаган. "Даромадим йилига 150 минг АҚШ доллари эди", – дейди у.

"Аниқ биламан, Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари ва айниқса, ҳамшираларга жуда кам пул тўланади. АҚШда эса ҳамширалар штатига ва қанча ишлашига қараб йилига 50 мингдан 150 минг АҚШ доллари ва ундан юқори ҳам маош олишади. Мен тўлиқ штатда ҳафтасига 3 кун ишлардим ва маошим йилига бонуслари билан 150 минг АҚШ доллари атрофида чиқарди. Бу бир ҳамшира оиласи учун ва жуда яхши яшаши учун етарли миқдор", – дейди Салимова.

Бироқ учала суҳбатдошнинг фикрича ҳам, бугун ҳамма жойда одамлар озиқ-овқат нархларининг қимматлиги, хизмат кўрсатиш, транспорт ва дастлабки эҳтиёжлар нархи ошиб кетганидан қийналмоқда. Айниқса, Америкада охирги вақтларда озиқ-овқат нархлари жуда қимматлаган.

"Ойига ҳисоблаганда 12 500 АҚШ доллари маош чиқса, солиқлардан кейин қўлимга 9 000 олардим. Шунинг ҳаммаси харажатларимга кетади, сабаби оиламиз 5 кишидан иборат, 3 нафар фарзандим бор. Одамлар доим катта маошга қарайди, лекин бизда катта харажат ҳам бор", – дейди бугун Ню-Жерсида яшаётган Нилуфар Салимова.

Иқтисодчи Тўрақуловнинг қўшимча қилишича, ўзбекистонликлар бугун даромадининг катта қисмини қарзига ёки кредитига тўлашдан ташқари ижара, кундалик харажатлар, оилавий чиқимлардан пул орттира олмаяпти. Айниқса, ёш оилалар даромадининг камида ярмини ижарага беради, қолгани эса таълим ва кундалик харажатларга кетади. Давлатнинг бу ўринда роли муҳим, чунки ҳар бир индивиднинг иқтисодий ҳолати охир-оқибат давлатнинг иқтисодий аҳволини шакллантиради, дейди у.

Спикерларнинг фикрича, Ўзбекистон ҳам аҳоли энг кўп пул сарфлаётган йўналишларда давлат дастурларини йўлга қўйиши керак. Масалан, хусусий мактаблар билан бир қаторда худди шундай муассасаларда моддий аҳволи номутаносиблар ҳам бориши, доимий ижарада яшовчилар, фарзандларини тўгаракларга берувчилар, тиббиёт учун давлат ижтимоий дастурларини эълон қилиш вақти келган.

Суҳбатни Кун.узънинг ЁуТубеъдаги саҳифасидан тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

qarzlarxarajatlarturmush darajasiijtimoiy dasturlarmigratsiyao‘zbekistoniqtisodiyotish haqi