Саудия делегацияси БиоПҳарма Ситй салоҳиятини ўрганди
Саудия Арабистони делегацияси О&лсқуо;збекистондаги БиоПҳарма Ситй кластери фаолияти билан танишиб, фармацевтикада ҳамкорликни муҳокама қилди.

Саудия делегацияси БиоПҳарма Ситй имкониятларини кўздан кечирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —
Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳмон Ал-Жаложил бощилигидаги Саудия Арабистони делегацияси Ўзбекистондаги илғор фармацевтика кластери – БиоПҳарма Ситй фаолияти билан яқиндан танишди.
Тиббиёт ва фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлигида Саудия делегацияси вакиллари иштирокида музокаралар ўтказилди. Унда иштирокчиларга Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, БиоПҳарма Ситйънинг салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида томонлар фармацевтика соҳасида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги амалий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришдилар.

