Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Саудия Арабистони Сог&лсқуо;лиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳмон ал-Жаложил бощилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида давлат идоралари, етакчи тиббиёт муассасалари ва хусусий сектор вакиллари иштирокида О&лсқуо;збекистон&ндаш;Саудия Арабистони бизнес мулоқоти ҳамда давра суҳбати бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди. &нбсп;

**Ўзбекистон ва Саудия Арабистони фармацевтика соҳасида стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда**

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳмон ал-Жаложил бощилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида давлат идоралари, етакчи тиббиёт муассасалари ва хусусий сектор вакиллари иштирокида Ўзбекистон–Саудия Арабистони бизнес мулоқоти ва давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини модернизация қилиш, юқори қўшилган қийматга эга ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, халқаро инвестицияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда мамлакатни минтақанинг замонавий фармацевтика марказига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, хорижлик ҳамкорларга Ўзбекистонда барпо этилаётган «БиоПҳарма Ситй» фармацевтика инновацион кластери тақдим этилди. Ушбу лойиҳа доирасида биотехнология, илмий-тадқиқот, инновацион ишлаб чиқариш ва халқаро кооперация учун замонавий инфратузилмани шакллантириш режалаштирилган.

Учрашувнинг муҳим натижаларидан бири сифатида тиббиётнинг бошқа йўналишлари билан бир қаторда фармацевтика соҳасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур келишув инвестициялар, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар трансфери ва замонавий дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Саудия Арабистони делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида икки томонлама учрашувлар ва музокаралар давом этмоқда.

biopharma citydrug manufacturingsaudi arabiauzbekistantechnology transferbilateral cooperationpharmaceuticalsinvestment